Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / الكافية فى النحو (Ал-кофия фи ан-наҳв)

الكافية فى النحو (Ал-кофия фи ан-наҳв)

№ inv. MR 150/II

Муаллиф. Жамолиддин Абу Умар ибн Абу Бакр ибн Ҳожиб (ваф. тахм. 646/1249 й.).

Грамматика. Асар араб тили грамматикасига бағишланган бўлиб, унда араб тилидаги гап, сўз бўлаклари, эга ва кесим муносабати, олмошлар, сифат ва сифатдошлар, келишиклар, феъл ва юкламалар ҳақида батафсил маълумотлар берилади. Мазкур асар ўрта аср мадрасаларида наҳв фанидан асосий дарсликлардан бири ҳисобланган. Шарқ ва Ғарб кутубхоналарида асарнинг жуда кўп қўлёзма ва тошбосма нусхалари мавжуд.

Нусха тўлиқ.

Басмала (в. 8б).

Асар боши (в. 8б) :

الكلمة لفظ وضع لمعنى مفرد و هى اسم و فعل و حرف لانها اما ان تدل على معنى فى نفسها اولا…

Асар сўнги (в. 40б) :

… والمخففة تخذف فيرد وفي الوقف فيرد ما حذف والمفتوح ما قبلها انقبلها الفأ

Колофон (в. 40б) :

تمت الكتاب العافية غفر الله تعالى بذ نوبه ولو اليه والاستاذه

Настаълиқ. 34 варақ. (в. 8б-40б) ; 41а бўш варақ ; 14 қатор ; мистара ; сиёҳи қора ; боб ва фасллари қизил сиёҳда ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами : 150´80 mm. ; варақ ўлчами : 200´120 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.

Муқова : яшил рангли, босма нақшли, шарқ муқоваси, турундж ва лола. Таякиси чармдан.

Қўлёзманинг ҳолати : варақлари намдан зарарланган, сўнгги муқоваси йўқ.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА МУЗЕЙ БЎЛИМИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

العوامل المائة (Ал-авомил ал-миа)

№ inv. MR 565/VII Муаллиф. Абдулқоҳир ибн Абдураҳмон Журжоний (ваф. 471/1078 й.). Грамматика.. Ушбу асар араб …