Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / ХАЛҚАРО ИЛМИЙ КОНФЕРЕНЦИЯ: МУАММО ВА ЕЧИМЛАР ТАҲЛИЛИ

ХАЛҚАРО ИЛМИЙ КОНФЕРЕНЦИЯ: МУАММО ВА ЕЧИМЛАР ТАҲЛИЛИ

Ислом олами фанлар академиясининг Карачи шаҳрида иш бошлаган XXIV Халқаро илмий конференцияси иккинчи иш кунида иштирокчилар шўъбаларга бўлинган ҳолда фаолият олиб борди.

Шўъбалар ишида покистонликлар билан бирга, Польша, Малайзия, Германия, Австралия, АҚШ, Канада, Туркия, Эрон, Бангладеш, Марокаш, Иордания ва Фаластиндан ташриф буюрган турли соҳа олимлари маъруза қилди.

Конференцияда ижтимоий-иқтисодий ривожланиш йўлидаги олий таълим, фан ва технология учун императивлар, тасодифий нейрон тармоғи ҳамда уни ўрганиш алгоритмлари ва шунга ўхшаш тор доирадаги мавзулар билан бирга, илм-фан, технология ва инновацияларнинг муваффақиятга эришишдаги ўрни, ижтимоий-иқтисодий ривожланиш учун технология ва инновацияларнинг рақамли трансформацияси сингари умумий мавзулар доирасида ҳам маърузалар қилинди.

Шунингдек, иштирокчилар барқарор ва инклюзив дори воситаларини кашф этиш ва ривожлантириш орқали гиёҳванд моддаларни ривожлантириш муаммоларига қарши курашишнинг ўсувчан парадигмаси, табиат орқали гиёҳванд моддаларни тадқиқ қилишнинг лабораториядан патентгача бўлган босқичларини ҳам муҳокама этишди.

Конференцияда соғлом турмуш тарзини шакллантиришда ҳалол маҳсулотлар ва биомолекуляр фанларнинг ўрни ҳамда саломатликнинг муҳим ахлоқий масалалар сирасидаги юксак аҳамияти таъкидланди.

Иордания Фан ва технологиялар олий кенгаши Бош котиби Абдулла ал-Мусанинг маърузаси иштирокчиларда айниқса катта қизиқиш уйғотди. Нотиқ биохилма-хиллик иқтисодиёти ҳақида тушунча бериб, инновацион илм-фан, маълумотлар билан иқлим фавқулодда ҳолатига қарши туриш йўллари ҳамда бу борада адолатга асосланган ечимларни кўрсатди.

Конференция ялпи мажлисида ривожланаётган мамлакатлар учун нанотехнологиялар, биомедикал иловалар учун функционал ва биотиббиёт учун наноматериалларни лойиҳалаш ва синтез қилишнинг энергия иловалари намойиш этилди.

Тадбирнинг панел муҳокамаларида ИҲТ мамлакатларида ижтимоий-иқтисодий ривожланишга оид муаммолар ечими, илм-фанни ривожлантириш масалалари, ижтимоий-иқтисодий тараққиётнинг умумий технологияси борасида ўзаро фикр алмашилди.

Конференция фан, технология ва инновацияларни барқарор ривожланиш учун жорий этиш, мавжудларини мослаштириш ва улардан самарали фойдаланишда ИҲТга аъзо давлатлари учун илмий ва амалий платформа бўлиб хизмат қилди.

Шунинг билан Ислом олами фанлар академиясининг “ИҲТ мамлакатларида ижтимоий-иқтисодий тараққиёт йўлида фан ва технологияларни ривожлантириш муаммолари” мавзусидаги XXIV Халқаро илмий конференцияси ўз ишини якунлади.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Тарғибот тадбирлари бошланди

Ўтаётган ҳафтада Самарқанд вилоятидаги маҳалла ва таълим муассасаларида “Жаҳолатга қарши – маърифат” шиори остида кенг …