Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / ИСЛОМ – ТИНЧЛИК ВА МАЪРИФАТ ДИНИ

ИСЛОМ – ТИНЧЛИК ВА МАЪРИФАТ ДИНИ

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг Самарқанд филиалида ”Жаҳолатга қарши – маърифат” ғояси асосида “Ислом – тинчлик ва маърифат дини” мавзуида маърифий тадбир ташкил этилди.

Марказ директорининг ўринбосари, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори Отабек Муҳаммадиев, бўлим бошлиғи Тоҳир Эвадуллаев, филиал директорининг ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Х.Турдибеков ва бошқалар профессор-ўқитувчилар ва талаба-ёшлар тегишли мавзуларда маъруза қилди.

Сўзга чиққанлар мамлакатимизда давлатнинг дин ва диний ташкилотлар билан ўзаро муносабатлари, исломнинг тинчликпарварлик моҳияти ҳамда унда мутаассиблик ва жаҳолатнинг қораланиши, жаҳолатга қарши маърифат билан курашишнинг аҳамияти каби бугуннинг қатор долзарб масалаларига алоҳида эътибор қаратди.

Тадбирда, шунингдек, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликнинг юксак маънавий қиймати, экстремизм ва терроризмнинг салбий оқибатлари, дин ниқоби остида фаолият кўрсатаётган бузғунчи оқим ва ҳаракатларнинг юзага келиш тарихи, асл мақсадлари, ғоявий-ақидавий асослари, молиявий манбалари, фаолият услублари ва ғайриисломий моҳияти кенг қамровли маълумот ва далиллар асосида очиб берилди.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

«Синергетика-3: маънавий мерос» номли китоб тақдимоти ўтказилди

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот …