Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / اول علم (Аввали илм)

اول علم (Аввали илм)

№ inv. MR 76/VII

Муаллиф. Муаллифи – номаълум.

Ақоид. Асар савол-жавоб тариқасида ёзилган. Унда Аллоҳ таолонинг фазилатлари ҳақида, шайтони лаъин ҳақида ҳамда ҳар бир жавобда ҳадис ва оятларни келтириб маълумотлар берилган. Бу асар Ўрта Осиёда жуда машҳур бўлиб, у диний-эътиқодий масалаларига оид ўқув дарслиги ҳисобланган.

Нусха тўлиқ эмас.

Басмала (в. 332б).
Асар боши (в. 332б) :

اكر شخص كويد كه اول علم كدام است وآخر علم كدام است جواب ميكويمكه اول علم شناختن …

Асар сўнги (в. 335б)

… کرد روز کارمرا شد را از نشد وخواستيم که امر کریم بد و عمل …

Настаълиқ. 4 варақ. (в. 332б-335б) ; 336 варақда байтлар бор ; 337 варақда 11 та машҳур фақиҳ саҳобаларнинг номлари келтирилган ; 338а-341 варақларда ҳадис, Ҳаққуқиддин Абдуллоҳ Бағдодий томонидан тўпланган Пайғамбаримиз (с.а.в.)нинг ҳаётлари, шариатда кўрсатган йўллари ҳақида маълумот бор ; 342 варақ бўш ; 13 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; боб ва фасллари қизил сиёҳда ; шарқ қоғози ; матн ўлчами : 185´120 mm. ; варақ ўлчами : 270´160 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.

Муқова : сариқ рангли, босма нақшли, тахта, шарқ муқоваси. Таякиси чармдан.

Қўлёзманинг ҳолати : варақлари намдан зарарланган, қурт еган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА МУЗЕЙ БЎЛИМИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

العوامل المائة (Ал-авомил ал-миа)

№ inv. MR 565/VII Муаллиф. Абдулқоҳир ибн Абдураҳмон Журжоний (ваф. 471/1078 й.). Грамматика.. Ушбу асар араб …