Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / МАРКАЗ ХОДИМЛАРИ ИЛМИЙ-АМАЛИЙ СЕМИНАРДА МАЛАКА ОШИРДИ

МАРКАЗ ХОДИМЛАРИ ИЛМИЙ-АМАЛИЙ СЕМИНАРДА МАЛАКА ОШИРДИ

Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида “Қадимий ёзма манбалар консервацияси ва реставрацияси” мавзуида илмий-амалий семинар бўлиб ўтди.

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази, Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон халқаро ислом академияси, Фанлар академиясининг Шарқшунослик институти, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази, Ўзбекистон миллий кутубхонаси билан ҳамкорликда ташкил этилган ушбу анжуманда Марказ илмий ходимлари ҳам иштирок этди.

 

Тадбирда асосий эътибор соҳа ходимлари ва мутахассисларининг касбий салоҳияти ва малакасини ошириш бўйича ўзаро тажриба алмашишга қаратилди.

Семинар давомида иштирокчиларга қадимий ёзма  манбалар давлат реестрини юритиш, унинг айни пайтгача тайёрланган жилдлари ва мазкур йўналишда амалга оширилган ишлар тўғрисида маълумотлар берилди.

   

Тадбир доирасида “Марказий Осиёда муқовасозлик тарихи”, “Ўзбекистонда ёзма манбалар реставрациясининг долзарб аҳамияти”, “Жума ал-Можид” қўлёзмалар марказининг манбалар билан ишлаш тажрибаси” мавзуларида семинар дарслари ўтказилди.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Муфтий ҳазратлари Исломий фиқҳ академияси аъзолигига қабул қилинди

20 апрель куни Саудия Арабистони пойтахтида Ислом олами уюшмаси таркибидаги Исломий фиқҳ академиясининг 23-давра йиғилишида …