Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / ГИДЛАР УЧУН МАЪРИФИЙ ТАДБИР ЎТКАЗИЛДИ

ГИДЛАР УЧУН МАЪРИФИЙ ТАДБИР ЎТКАЗИЛДИ

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ҳамда Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос объектлари муаммоларини ўрганиш ва туризмни ривожлантириш илмий-тадқиқот институти ҳамкорлигида “Диний мавзуларда экскурсиялар ўтказишнинг ўзига хос хусусиятлари” мавзусида маърифий тадбир ўтказилди.

Самарқанд шаҳрида фаолият кўрсатувчи гид ва экскурсоводларнинг малака ошириш дастури доирасида ташкил этилган тадбирда Марказ директори, тарих фанлари доктори, доцент Шовосил Зиёдов, директор ўринбосари, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори Отабек Муҳаммадиев ҳамда бўлимлар бошлиқлари “Ислом тарихи”, “Исломдаги сўфийлик: умумий тавсиф”, “Зиёрат туризмининг айни ҳолати ва тараққиёт истиқболлари” мавзуларида маъруза қилди.

Маърузаларда асосий урғу диний-маърифий саёҳатларни уюштиришнинг эътиборга молик жиҳатлари, ислом тарихига оид, ислом илмлари ривожига муносиб ҳисса қўшган алломалар ҳақида кенг маълумот бериш, шунингдек, зиёрат туризми объектлари билан боғлиқ масалалар муҳокамасига қаратилди.

 

Тадбир қизғин мунозара ва савол-жавоб тарзида ўтди.

Имом Бухорий халқаро илмий-тақдиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Ҳашар уюшқоқлик билан ўтди

Халқимизга хос гўзал урф-одат, анъана ва қадриятларимиз орасида ҳашар бирдамлик, ҳамжиҳатлик рамзини ифодалайди. У туфайли …