Home / ЯНГИ НАШРЛАР / «САҲИҲИ БУХОРИЙ ШАРҲИ» 1-2-ЖИЛДЛАР

«САҲИҲИ БУХОРИЙ ШАРҲИ» 1-2-ЖИЛДЛАР

👤Муаллиф: Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Исмоил ал-Бухорий

✅️ Мазкур нашр муҳаддислар султони, буюк ватандошимиз Абу Абдуллох Муҳаммад ибн Исмоил ал-Бухорий томонидан битилган, «Саҳиҳи Бухорий» номи билан шуҳрат қозонган – «ал-Жомеъ ас-саҳиҳ» («Ишончли тўплам») китобининг илмий-изоҳли таржимаси, шарх ва тадқиқотига бағишланган.

«Саҳиҳи Бухорий биринчи жилдида 1-7-ҳадислар, иккинчи жилдида 8-58-ҳадислар батафсил изоҳланган бўлиб, унда «Саҳиҳи Бухорий»нинг мотуридий ақидаси ва ҳанафий мазҳабига кўра изоҳлари, ҳадислардан олинадиган ҳукмларнинг мазҳаблар бўйича таҳлили, турли оқим ва тоифаларнинг фикр ва қарашларига раддиялар, шунингдек, ушбу асарга бағишланган асарлар, унда келтирилган ҳадис ва ривоятлар, уларни тўғри тушуниш ва талқин қилиш услублари, ровийлари ҳақида илмий маълумотлар берилган.

Маълумот учун, ушбу китоблар жами 25 та жуздан иборат бўлади.

📝 Ҳажми:
1-китоб: 416 бет
2-китоб: 400 бет
📏 Бичими: 70х100 1/16
📚 Муқоваси: Қаттиқ
🖨 Нашриёт: Hilol-Nashr
💡 Нарх: 210 000 сўм
🇺🇿 Алифбоси: Кирилл

📖 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг хулосаси асосида нашрга тайёрланди.

☎️ Мурожаат учун: +998712175999

Check Also

«ҒУЛУВНИНГ ХАТАРЛАРИ» РИСОЛАСИ НАШРДАН ЧИҚДИ

👤 Муаллифлар: Нодир Қобилов, Тоҳир Эвадуллаев ✅️ Ушбу рисолада ғулув ҳақида Қуръони карим ва ҳадисларда …