Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / النقاية (Ан-Ниқоя)

النقاية (Ан-Ниқоя)

№ inv. MR 24

Муаллиф. Убайдуллоҳ ибн Масъуд Садр аш-Шариъа ас-Сани ал-Маҳбубий (ваф. 747/1346 й.).

Фиқҳ. Мазкур асар Маҳмуд ибн Убайдуллоҳ ибн Аҳмад ал-Маҳбуб Садр аш-Шариъа ал-Аввал (ваф. 680/1281 й.)нинг “Виқоя фи масоил ал-ҳидоя” асарига ёзилган мухтасар асаридир. Асар бутун ислом оламида машҳур бўлиб, ислом динининг шариат аҳком, фиқҳий масалаларига бағишланган. “Китоб ат-таҳора” (“Таҳорат китоби”)дан бошланиб, “Китоб ал-ахрас”да тугаган. Асардан Марказий Осиё мадрасаларида фиқҳ илми бўйича дарслик сифатида кенг фойдаланилган.

Нусха тўлиқ.

Басмала (в. 1б).

Асар боши (в. 1б) :

الحمد لله رافع اعلام الشريعة الغراء جاعلها شجرة اصلها ثابت و فرعها فى السماء و الصلاة و السلام على رسوله محمد …

Асар сўнги (в. 230а) :

… وعلم اشارته فكذا و فى غنم مذبوحة فيها ميتة هى اقل تحرى واكل فى الاختيار

Колофон (в. 230а) :

تمت الكتاب بعون الملك الوهاب شد بتوقيق خداى لا ينام  اين كتابت روزدوشنبه تمام رضينا قسمة الجبار قسم لنا علم وللاعداء مال وان العلم باق لا يزال والا المال يفزغ قريب

Кўчирилган сана : Душанба куни тугатган.

Настаълиқ. 230 варақ. (в. 1б-230а) ; + 01-05а, 6б-7, 12а, 230б хаттот машқи, араб ва форс тилида шеър ва дуолар бор ; 09б-10а, 11б фиқҳга оид матн бор ; 05б, 06а, 08-09а, 10б-11а бўш варақ ; 7 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; боб ва фасллари қизил сиёҳда, шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами : 180´80 mm. ; варақ ўлчами : 265´160 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.

Саҳҳоф : Мулло Ашр 1275/1859 й.

Муқова : яшил рангли, босма нақшли, шарқ муқоваси, турундж ва лола. Таякиси чармдан.

Қўлёзманинг ҳолати : нусха муқовадан ажраган, намдан зарарланган, айрим варақларини қурт еган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА МУЗЕЙ БЎЛИМИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

مطالب المصلي (Матолиб ал-мусолли)

№ inv. MR 183/I Муаллиф. Лутфуллоҳ Насафий ал-Фозил ал-Кайдоний (ваф. 750/1349 й.). Фиқҳ. Асар ўз даврида Марказий …