Home / ЯНГИ НАШРЛАР / Муснади Кеший (Ҳадислар тўплами)

Муснади Кеший (Ҳадислар тўплами)

👤Муаллиф: Абд ибн Ҳумайд Кеший

✅️ Мазкур асар бугунги кунимиз учун ғоят қимматлидир. Унда ибодатга оид: намоз, рўза, ҳаж; жамият ва инсонлар ўртасидаги муносабатларга оид: садақа, савдо, ижара, шартнома; ижтимоий ахлоққа оид: чиройли хулқ, яхши амал, ширинсўзлик; охират масалаларига оид: жаннат-дўзах ва уларнинг сифатлари, савол-жавоб каби масалаларни қамраб олган ҳадислар тўпланган. Айниқса, бугунги кунимизда долзарб бўлган оила, никоҳ ҳақида кўп ҳадис кўришимиз мумкин. Ҳар бир мавзу бўйича 1 дан 200 тагача ҳадис жамланган. Улар мазмун, маъно ва ҳукм ҳамда йўналишларга қараб тартибланган ва 33 та мавзуни қамраб олади. Уларда имон, тавҳид, тақдир, Қуръони карим фазилатлари, илмнинг аҳамияти, зулмдан йироқда бўлиш, таомланиш одоби, кийиниш маданияти, одоб-ахлоқ, фазилатли ишлар, беморни зиёрат қилиш ва табобат, фитналар, деҳқончилик ҳақидаги ҳадислар жамланган.

Ҳажми: 1-китоб 400 бет
              2-китоб 448 бет
              3-китоб 432 бет
📏 Бичими: 70х100 1/16
📚 Муқоваси: Қаттиқ
🖨 Нашриёт: «Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази»
💡 Нарх: 336 000 сўм
🇺🇿 Алифбоси: Кирилл

📖 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2021 йил 18 июндаги 03-07/3931-сонли, 2021 йил 6 декабрдаги 03-07/7564-сонли, 2022 йил 3 июндаги 03-07/4442-сонли хулосалари асосида нашрга тайёрланди.

☎️ Мурожаат учун: (66) 240-20-19 | +998712175999

Check Also

“АР-РАВЗАТУЛ БАҲИЙЯ ФИЙМА БАЙНАЛ АШОЪИРА ВАЛ МОТУРИДИЙЯ” КИТОБИ НАШРДАН ЧИҚДИ (Ашъарийлар ва мотуридийлар ўртасидаги ихтилофли масалаларга доир гўзал чаманзор)

📚 “АР-РАВЗАТУЛ БАҲИЙЯ ФИЙМА БАЙНАЛ АШОЪИРА ВАЛ МОТУРИДИЙЯ” КИТОБИ НАШРДАН ЧИҚДИ (Ашъарийлар ва мотуридийлар ўртасидаги …