Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / التركيب عوامل مائة (Ат-таркиб авомил миа)

التركيب عوامل مائة (Ат-таркиб авомил миа)

№ inv. MR 186/II

Муаллиф. муаллиф номаълум

Грамматика. Асар Абдулқоҳир ибн Абдураҳмон Журжоний (ваф. 471/1078 й.)нинг “ал-Авомил” асарини грамматик таҳлил қилган. Ушбу асар араб тилидаги боғловчиларга бағишланган. Муаллиф боғловчиларни ўн уч қисмга бўлиб, келишик, феъл замонлари ва феъл замонларини билдирадиган феълларда боғловчиларни ҳаракатларини таҳлил қилиб ёритиб берган.

Нусха тўлиқ эмас.

Басмала (в. 39б).

Асар боши (в. 39б) :

العوامل فى النحو على ما الفه الشيخ الامام الفاضل عبد القاهر ابن عبد الرحمن جرجانى سقى الله ثراه و جعل الجنة مثواه مائة عامل منها لفظية و منها معنوية…

Асар сўнги(в. 54б ) :

… فعل مضارع را بر معنى ان وهي تسيغه اسماء وهي همونى اسماء يكه جزم ميكند …

Настаълиқ. 16 варақ. (в. 39б-54б) ; 55а-57б грамматика қоидалари бор ; 58а хаттот машқи бор ; 17 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; боб ва фасллари қизил сиёҳда ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами: 180´80 mm. ; варақ ўлчами : 250´150 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.

Саҳҳоф : Мулло Муҳаммад Амин.

Муқова : малла рангли, босма нақшли, шарқ муқоваси, турундж ва лола. Таякиси чармдан.

Қўлёзманинг ҳолати: нусха яхши сақланган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА МУЗЕЙ БЎЛИМИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

العوامل المائة (Ал-авомил ал-миа)

№ inv. MR 565/VII Муаллиф. Абдулқоҳир ибн Абдураҳмон Журжоний (ваф. 471/1078 й.). Грамматика.. Ушбу асар араб …