Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / حركات الإعراب (Ҳаракот ал-эъроб)

حركات الإعراب (Ҳаракот ал-эъроб)

№ inv. MR 143/II

Муаллиф. Маҳмуд ибн Умар Замахшарий Хоразмий (ваф. 538/1144 й.).

Грамматика. Асар араб тили грамматикасига оид бўлиб, олд кўмакчиларнинг турлари ва уларнинг гапларда қўлланилиш қоидалари, феълларнинг тусланиши, исмларни мансуб (фатҳа) қилиши, кесимни эса марфуъ (бош келишик)да келтирилиши, феълларни жазм (сукун) қилиши келтирилган. Асарга бир қанча шарҳлар ёзилган.

Нусха тўлиқ эмас.

Асар боши (в. 34а) :

…الى الاصل القياس والحادى عشر والحادية عشرة والثانى عشر والثانية عشرة …

Асар сўнги (в. 35б) :

… فصل اذا اردت تصغر الجمع فارجع الى واحده فصعره ثم اجمعه…

Настаълиқ. 2 варақ. (в. 34а-35б) ; 13 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; боб ва фасллари қизил сиёҳда ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами: 135´60 mm. ; варақ ўлчами : 190´110 mm. ; варақлари шарқона рақамланган.

Саҳҳоф :  Муҳаммад.

Муқова : малла рангли, босма нақшли, шарқ муқоваси, турундж ва лола. Таякиси чармдан.

Қўлёзманинг ҳолати : варақлари намдан зарарланган, варақлари тушиб қолган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА МУЗЕЙ БЎЛИМИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

القرآن الكريم (Ал-Қуръон ал-карим)

№ inv. MR 156 Қуръони карим 114 та сурадан иборат. Маккий ва Маданий суралардан ташкил …