Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / النقاية (Ан-Ниқоя)

النقاية (Ан-Ниқоя)

№ inv. MR 139

Муаллиф. Убайдуллоҳ ибн Масъуд Садр аш-Шариъа ас-Сани ал-Маҳбубий (ваф. 747/1346 й.).

Фиқҳ. Мазкур асар Маҳмуд ибн Убайдуллоҳ ибн Аҳмад ал-Маҳбуб Садр аш-Шариъа ал-Аввал (ваф. 680/1281 й.)нинг “Виқоя фи масоил ал-ҳидоя” асарига ёзилган мухтасар асаридир. Асар бутун ислом оламида машҳур бўлиб, ислом динининг шариат аҳком, фиқҳий масалаларига бағишланган. “Китоб ат-таҳора” (“Таҳорат китоби”)дан бошланиб, “Китоб ал-Кафолат”да тугаган. Асардан Марказий Осиё мадрасаларида фиқҳ илми бўйича дарслик сифатида кенг фойдаланилган.

Нусха тўлиқ эмас.

Асар боши (в. 1а) :

…فان العبد المتوسل الى الله تعالى باقوى الزرعية عبيدلله بن مسعود بن تاج الشريعة …

Асар сўнги (в. 155б) :

…حيث يمكينه مخاصمته بتسليمه نفسه هنا و ان شرط تسليمه عند القاضى و ان مات المكفول له فتوصيه …

Настаълиқ. 155 варақ. (в. 1б-155б) ; + 01, 156-158 бўш варақ, 2-29 шарҳ учун бўш варақ саҳифаланган ; 7 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; боб ва фасллари қизил сиёҳда ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами : 150´60 mm. ; варақ ўлчами : 250´140 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.

Муқова : таъмирланган.

Қўлёзманинг ҳолати : муқовалари йўқ, варақларининг чет қисми намдан зарарланган, қурт еган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА МУЗЕЙ БЎЛИМИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

امام حسن وامام حسین قصه سى (Имом Ҳасан ва имом Ҳусайн қиссаси)

№ inv. MR 485 Муаллиф – номаълум. Қисса. Асарда тарихий ҳақиқат бадиий акс эттирган бўлиб, …