Home / ЯНГИЛИКЛАР / Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига меҳмонлар ташрифи

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига меҳмонлар ташрифи

Муҳтарам Президентимизнинг шу йилнинг 11 январь куни Самарқанд вилоятига амалга оширган ташрифи чоғида Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази фаолияти билан яқиндан танишди.

Президентимиз дунё харитасида пайдо бўлган янги илмий марказ фаолиятига тўхталар экан, ушбу марказ юртимизга илм, барака олиб келишини алоҳида такидлаб ўтди. Бу илм масканида ўқиганлар, зиёратга келганлар катта маънавият, маърифат олишига ишонч билдирди. Юртбошимизнинг ташаббуси билан ташкил этилган илмий марказ мамлакатимиз маънавий тараққиётининг бугунги босқичида, ёшлар тарбиясида беқиёс ўрин тутиши билан ўзига хос аҳамият касб этади.

17-январ куни Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига Самарқанд вилоят Касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаш раиси С.Рафиқов бошчилигида 42-нафар бирлашма ходимлари ва Ўзбекистон Мусулмонлари идораси тасарруфидаги Калом илми мактаби ва Ҳадис илми мактаби қошидаги “Қуръони карим ва Тажвид” ўқув курси 60-нафар тингловчилари ташриф буюрди.  

Меҳмонлар Марказ биноси билан атрофлича танишиб, Марказ биносининг асосий фойесида уларга Марказнинг ташкил этилиши ва фаолияти ҳақида ҳамда ҳадис илмининг султони бобомиз Имом Бухорийнинг ҳаёти ва илмий сафарлари тўғрисида маълумотлар берилди.

Меҳмонлар Марказда улуғ алломаларимизнинг бой меросини илмий тадқиқ этиш учун, чуқур ўрганиш ҳамда илмнинг шу йўналишлари бўйича илмий ходимлар ва малакали мутахассисларга яратилган шарт-шароитлар ва имкониятларга юқори баҳо бердилар. 

Шундан сўнг меҳмонлар Музейда сақланаётган нодир қўлёзма асарлар, ноёб экспонатларни томоша қилдилар. Улар мана шундай маърифат масканлари инсонни улуғворликка, аждодларга муносиб авлод бўлишга ва боболаримиздан фахрланиш туйғусини ҳис қилишга ундашини таъкидладила

Ташриф буюрувчилар томонидан Марказ музейида сақланаётган моддий ва ёзма манбалар, буюк муҳаддис бобомиз Имом Бухорийнинг илмий сафарлари акс этган  деворий суратларга жуда юксак баҳо бердилар. Ташриф учун меҳмонларга Марказ маъмурияти ўз миннатдорчилигини билдирди.

Диний-маърифий тадбирлар бўлими
 илмий ходими:            Ж. Жумаев

Check Also

Ҳамкорлик истиқболлари юқори баҳоланди

Куни кеча Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига Қозон шаҳрида жойлашган Абдулла Апанаев номидаги мадраса ва …