Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / الفوائد الضيائية بشرح الكافية (Ал-фавоид аз-зиёийя би-шарҳ ал-кофия)

الفوائد الضيائية بشرح الكافية (Ал-фавоид аз-зиёийя би-шарҳ ал-кофия)

الفوائد الضيائية بشرح الكافية (الفوائد الوافية بحل مشكلات الكافية)
Ал-фавоид аз-зиёийя би-шарҳ ал-кофия (в. 1б) (= ал-фавоиду ал-вофия би-ҳалли мушкилат ал-кофия (в. 1б))

№ inv. MR 186/VIII

Муаллиф. Абдуроҳман ибн Аҳмад Жомий (ваф. 817-898/1414-1492 й.).

Грамматика. Асар Жамолиддин Абу Амр Усмон ибн Умар ибн Абу Бакр ибн Ҳожиб (ваф. 646/1248 й.)нинг “Кофия” асарига ёзилган шарҳ. Шарҳни машҳур шоир ва тасаввуф олими Абдураҳмон ибн Аҳмад Жомий ёзган. Шарҳ араб тили грамматикасига бағишланган бўлиб, ундаги мавзулар шарҳлар билан кенг ёритиб берган. Асар Марказий Осиё мадрасаларида асосий дарслик сифатида фойдаланилган.

Нусха тўлиқ эмас.

Асар боши (в. 159а) :

… المرفعات جمع المرفوع لا لمرفوعة لان موصوف الاسم وهو مذكر لا يعقل و يجمع مطردا صفة المذكر الذى لا يعقل …

Асар сўнги (в. 167б ) :

… جاءني غلام زيد من غير اشارة الى واحد معا فلا يكون همية التركيب الاضافي …

Настаълиқ. 10 варақ. (в. 159а-167б) ; 165 бўш варақ ; 168а “Фиқҳ Кайдоний”, ; 168б-169 “Тариқати Хованд” асарларидан парча бор ; 21 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; боб ва фасллари қизил сиёҳда ; матн қизил рамка ичига олинган ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами : 170´80 mm. ; варақ ўлчами : 250´140 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.

Саҳҳоф : Мулло Муҳаммад Амин.

Муқова : малла рангли, босма нақшли, шарқ муқоваси, турундж ва лола. Таякиси чармдан.

Қўлёзманинг ҳолати: нусханинг айрим варақлари титилган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА МУЗЕЙ БЎЛИМИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

العوامل المائة (Ал-авомил ал-миа)

№ inv. MR 565/VII Муаллиф. Абдулқоҳир ибн Абдураҳмон Журжоний (ваф. 471/1078 й.). Грамматика.. Ушбу асар араб …