Home / ЯНГИЛИКЛАР / Президент Ҳиндистонга жўнаб кетди

Президент Ҳиндистонга жўнаб кетди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ҳиндистон Республикаси Бош вазири Нарендра Модининг таклифига биноан «Жўшқин  Гужарат – 2019» IX халқаро инвестиция саммитида иштирок этиш учун 17 январь куни Ҳиндистоннинг Аҳмадобод шаҳрига жўнаб кетди. 

Ҳиндистонда давлатимиз раҳбарининг ташрифига катта қизиқиш билан қаралмоқда. Расмий доира вакиллари ҳам, оммавий ахборот воситалари ҳам буни алоҳида таъкидлашмоқда. Хусусан 1,5 миллион тиражда чиқадиган “The Hindu” газетасида “Ўзбекистон Президенти саммитнинг бош меҳмони бўлади” номли таҳлилий мақола чоп этилди.

“Жўшқин  Гужарат” саммити Гужарат штатининг яна бир шаҳри – Гандинагарда бўлиб ўтади.  

Манба: prezident.uz

Check Also

Татар ислом анъанасида мотуридия мактаби: Мерос ва замонавий аҳамият

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида теология магистри, Россия ислом университети тадқиқотчиси, шариатшунос эксперт ва имом …