Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / ХАЛҚАРО КОНФЕРЕНЦИЯНИНГ НАВБАТДАГИ ШЎЪБА ЙИҒИЛИШИ БОШЛАНДИ

ХАЛҚАРО КОНФЕРЕНЦИЯНИНГ НАВБАТДАГИ ШЎЪБА ЙИҒИЛИШИ БОШЛАНДИ

“Марказий Осиё – Ислом санъати ўчоғи» номли Форуми доирасида ўтказилаётган “Қадимий ёзма манбаларни сақлаш ва тадқиқ этиш тизимини такомиллаштириш масалалари” мавзусидаги халқаро конференциянинг II шўъба йиғилиши Самарқанддаги «Ипак йўли» туризм ва маданий мерос халқаро университетида иш бошлади.

“Нодир манбаларни консервация ва реставрация қилиш, реестр тузиш ва рақамлаштириш масалалари” мавзусида бошланган шўъба йиғилишида Ўзбекистон, Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон ва Миср давлатларидан 50 нафарга яқин олим ва мутахассислар иштирок этишмоқда.

Халқаро конференциянинг бугунги йиғилишида 20 дан ортиқ илмий маърузалар тингланади.

Имом Бухорий халқаро-илмий тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Яссавия тариқати ва маънавий мерос: Тарих, тадқиқот ва истиқбол

11 июнь куни Тошкентда “Турк дунёси ва Пири Туркистон: Яссавий йўли ва мероси” мавзусида халқаро …