Home / ХАЛҚАРО ЯНГИЛИКЛАР / ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН!

ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН!

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида «Марказий Осиё – Ислом санъати ўчоғи» номли Форуми доирасида “Қадимий ёзма манбаларни сақлаш ва тадқиқ этиш тизимини такомиллаштириш масалалари” мавзусида халқаро конференция ўтказилади. Унда маҳаллий ва хорижий ташкилотлар, университетлар, илмий-тадқиқот марказлари илмий ходимлари иштирок этади. Конференциянинг “Қадимий ёзма манбаларни сақлаш ва тадқиқ этиш тизимини такомиллаштиришда Ўзбекистон ва хориж тажрибаси” номли I шўъбаси йиғилишида юртимиз ва Туркия ҳамда Қозоғистон давлатларидан 22 нафар олим ва мутахассис маъруза қилади.

Анжуман 2 ноябрда Тошкент вақти билан соат 11.15 да бошланади.

Конференцияда онлайн тарзда қуйидаги ZOOM видеоконференция платформаси орқали иштирок этиш мумкин.

https://us02web.zoom.us/j/5258436902?pwd=bGJEODVUWTRJVnpIUG9Jeit1UHhpZz09

Семинар идентификатори: 525 843 6902

Пароль: 12345

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Янги лойиҳа бошланди

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Ислом тарихи, санъати ва маданиятини тадқиқ этиш маркази (IRCICA) …