Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / ИСЛОМ САНЪАТИ РИВОЖИДА МОВАРОУННАҲР ҲИССАСИ БЕҚИЁС

ИСЛОМ САНЪАТИ РИВОЖИДА МОВАРОУННАҲР ҲИССАСИ БЕҚИЁС

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги Фармони билан тасдиқланган “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да амалга оширишга оид давлат дастури ижроси юзасидан Туркияда Ислом ҳамкорлик ташкилоти (OIS)нинг Ислом тарихи, санъати ва маданиятини тадқиқ қилиш маркази (IRCICA) билан ҳамкорликда “Имом Бухорий асарлари мисолида ислом санъати” кўргазмаси ташкил этилди.

Кўргазмада Туркиядаги илмий-тадқиқот марказлари тадқиқотчилари, IRCICA раҳбар ва ходимлари, олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари иштирок этди.

Тадбирда Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори Шовосил Зиёдов ислом санъати бутун мусулмон дунёсида катта тарих ва бой тажрибага эгалигини, табийки, бунда кўҳна Мовароуннаҳр ва бугунги Марказий Осиёнинг ҳиссаси беқиёслигини таъкидлади. Шундай экан, уни асраб-авайлаб, келажак авлодларга етказишда мазкур кўргазма юқори аҳамият касб этади. Ҳанузгача давом этиб келаётган хаттотлик ва меъморий санъат анъаналарини етук устозлар ёрдамида муносиб шогирдларга етказишни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш лозим. Зеро, санъатга ошно бўлган қалб фақат эзгулик тилайди.

Кўргазмада ўзбек миниатюрачилари, хаттот ва графикачи рассомлар ҳамда фотосуратчилар асарлари тақдимот воситасида намойиш этилди. Ижодий ишларда исломнинг маънавий асослари ғоят пухталиги баён этилиб, руҳий тарбияга чорловчи мавзулар ёритилди. Шу жиҳатдан кўргазма иштирокчиларда илоҳий илҳом бахш этди.

Шунингдек, кўргазма давомида мутахассислар мавзуга доир масалалар юзасидан тажрибалари билан ўртоқлашди.

Якунда Марказ директори Ш.Зиёдов кўргазмани мазмундор ва самарали руҳда ўтганини таъкидлаб, самимий мулоқот учун иштирокчиларга ташаккур билдирди ва келгусида ўзаро илмий ҳамкорликни ривожлантириш имкониятларини қайд этди.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Юракни мадҳ этган садо!

Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси қабул қилинган кун муносабати билан Марказда “Юракни мадҳ этган садо!” шиори …