Home / ХАЛҚАРО ЯНГИЛИКЛАР / ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН!

ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН!

Жорий йилнинг 1-3 ноябрь кунлари “Халқаро зиёрат туризми ҳафталиги” доирасида Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази, Ислом тарихи, санъати ва маданиятини тадқиқ этиш маркази ҳамда  Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳамкорлигида Самарқандда “Марказий Осиё – ислом санъати ўчоғи” номли халқаро форум ўтказилади.

Форум доирасида “Ўзбекистон фондларида сақланаётган Қуръони каримнинг қадимий нусхалари” мавзусида халқаро кўргазма, “Мовароуннаҳрда китобат маданияти” мавзусида ислом амалий санъати турлари бўйича фестиваль ва ҳунармандлар савдо ярмаркаси, шунингдек, “Қадимий ёзма манбаларни сақлаш ва тадқиқ этиш тизимини такомиллаштириш масалалари” мавзусида халқаро конференция ташкил этилади.

Халқаро форумда 40 дан зиёд давлатдан 300 нафарга яқин иштирокчи қатнашади.

Бизни кузатинг ва иштирок этинг! Қадим ва бой тарихимиздан, аждодлар меросидан баҳраманд бўлинг!

Форум ташкилотчиси Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази – Янги Ўзбекистоннинг янги маърифат ўчоғи!

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Халқ дипломатияси ва глобал ҳамжиҳатлик

Ўтган ҳафта Тошкентда ШҲТ Халқ дипломатияси маркази, Барқарор ривожланиш маркази ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси …