Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / چند بيت [نظم] بر قواعد قرا (Чанд байт [назм] бар қавоиди қурра)

چند بيت [نظم] بر قواعد قرا (Чанд байт [назм] бар қавоиди қурра)

№ inv. MR 72/IV

Муаллиф. Охунд Мулло Зоҳид Бухорий (ваф. 1101/1689-1690 й.).

Тажвид қоидалари – (идғом, изҳор, вақф қоидалари, истеъло ҳарфлари, (Осим, Нофеъ, Кисоий ва Ибн Омир қироатлари) ва Қуръондан оятлар келтирилган. Асар назмий бўлиб, ҳарфларнинг махражи шеърий услубда тушунтирилган.

Нусха тўлиқ.

Басмала (в. 63б).

Асар боши (в. 63б) :

بعد حمد ثنا ومدح خدا           نعت پيغمبر دليل هدا

بشنو اين چند بيت تاكردى      مطلع بر قواعد قرا  …

Асар сўнги (в. 66а) :

… بهر عبد الرؤوف كردم نظم بعنايت حضرت مولى تاشود مستفيد از اين ابيات حق رساند بمقصود اقصى

Колофон (в. 66а):

مخارج الحروف از بيان زبان معاونت كام از كوفت زبان :ط وت ط ث ذ ف ب م …

Настаълиқ. 4 варақ. (в. 63б-66а) ; 66б-70а бўш варақ ; 11 қатор; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; боб ва фасллари қизил сиёҳда ; шарқ қоғози ; курраса 8 ; матн ўлчами : 135´70 mm. ; варақ ўлчами : 200´125 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.

Саҳҳоф : Мулло Абдуррозиқ.

Муқова : яшил рангли, босма нақшли, шарқ муқоваси, турундж ва лола. Таякиси чармдан.

Қўлёзманинг ҳолати: яхши сақланган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА МУЗЕЙ БЎЛИМИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

العوامل المائة (Ал-авомил ал-миа)

№ inv. MR 565/VII Муаллиф. Абдулқоҳир ибн Абдураҳмон Журжоний (ваф. 471/1078 й.). Грамматика.. Ушбу асар араб …