Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / МАРТАБАЛИ МЕҲМОН ИСЛОҲОТЛАРНИ ЮҚОРИ БАҲОЛАДИ

МАРТАБАЛИ МЕҲМОН ИСЛОҲОТЛАРНИ ЮҚОРИ БАҲОЛАДИ

Бугун Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига айни кунларда мамлакатимизда бўлиб турган АҚШ Давлат департаменти Халқаро диний эркинлик бўйича идорасининг Марказий Осиё бўйича координатори Робин Шульман ташриф буюрди.

Юқори мартабали меҳмонни Марказ директори Шовосил Зиёдов, директор ўринбосари Отабек Муҳаммадиев ва зиёрат туризмини ривожлантириш бўлими илмий ходимлари кутиб олди.

Ташриф аввалида меҳмонга Марказнинг яратилиш тарихи, бино қурилишининг меъморий ечимлари, бу ерда айни пайтда олиб борилаётган илмий тадқиқотлар йўналишлари ҳамда эришилган натижалар ҳақида маълумотлар берилди.

Шульман Марказ музейи билан яқиндан танишди. Имом Бухорий ҳаёти ва илмий меросига оид экспонатлар меҳмонда катта қизиқиш уйғотди. Марказ илмий кутубхонаси фаолияти билан ҳам танишиб, китоб фондидан ўрин олган адабиётлар намуналарини кўздан кечирди.

Ташриф давомида меҳмонга қўлёзма нусхаларини сканерлаш жараёни намойиш этилди.

Мулоқот давомида Р.Шульман икки давлат ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларининг айни ҳолати ҳамда мамлакатимизда сўнги йилларда диний-маърифий соҳада олиб борилаётган ислоҳотлар самараларини юқори баҳолади.

Робин Шульман Марказ расмий веб-сайти учун махсус интервью берди.

Ташриф якунида меҳмонга Марказ томонидан нашр этилган адабиётлар тўплами совға қилинди.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Янги лойиҳа бошланди

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Ислом тарихи, санъати ва маданиятини тадқиқ этиш маркази (IRCICA) …