Home / ЯНГИЛИКЛАР / ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН!

ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН!

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан “Имом Бухорий – муҳаддислар султони” мавзусида халқаро илмий конференция ўтказилмоқда.

Унда мамлакатимиз ва Миср ҳамда Туркия давлатларининг 10 га яқин олим маърузалари тингланади.

Халқаро конференцияда Имом Бухорийнинг диний-маърифий мероси юзасидан олиб борилаётган тадқиқотлар умумлаштирилиб, бу борада истиқболдаги долзарб вазифалар белгилаб олиниши назарда тутилган.

Конференция жорий йилнинг 19 октябрь куни Тошкент вақти билан соат 14.00 да бошланади.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва ҳамкор ташкилотлар юртимиз ҳамда хориждаги илмий доиралар вакиллари, тадқиқотчилар, жамоат ва дин арбобларини онлайн/офлайн тарзда ўтадиган халқаро конференция ишига таклиф этади.

Конференцияда онлайн тарзда қуйидаги ZOOM видеоконференция платформаси орқали иштирок этиш мумкин.

https://us02web.zoom.us/j/85779776604?pwd=QjYvMU9PMjFnUS9rejVsZVl3Nkpadz09

Семинар идентификатори: 857 7977 6604

Пароль: 123

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Янги лойиҳа бошланди

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Ислом тарихи, санъати ва маданиятини тадқиқ этиш маркази (IRCICA) …