Home / ЯНГИЛИКЛАР / МУФТИЙ ҲАЗРАТНИ ҚОҲИРА ХАЛҚАРО АЭРОПОРТИДА МИСР МУФТИЙСИ КУТИБ ОЛДИ

МУФТИЙ ҲАЗРАТНИ ҚОҲИРА ХАЛҚАРО АЭРОПОРТИДА МИСР МУФТИЙСИ КУТИБ ОЛДИ

✅ Шу йил 16 октябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратларини Миср Араб Республикаси муфтийси, профессор Шавқий Иброҳим Аллом, Ўзбекистоннинг Мисрдаги элчиси Мансурбек Қиличев ва бошқа мутасаддилар Қоҳира халқаро аэропортида кутиб олди.

📝 17 октябрдан бошланиб, икки кун давом этадиган нуфузли тадбирда мусулмон мамлакатларида долзарб бўлиб турган масалаларни таниқли уламолар, турли давлатлар муфтийлари, дин ва давлат арбоблари муҳокама қиладилар.

🔸Халқаро конференцияда Муфтий ҳазратлари иштирок этиб, нутқ қиладилар ва бир қатор ислом уламолари билан мулоқотлар ўтказишлари режалаштирилган.

✈️ Сафар жараёнлари ва муҳокама этилган мавзулар ижтимоий тармоқларимиз орқали ёритиб борилади.

Манба: muslim.uz

Check Also

«ИЛМДАН АМАЛИЁТГА: “ИСЛОМ МАЪРИФАТИ, ҲАДИС ИЛМИ ВА ИМОМ БУХОРИЙ МЕРОСИ” КУРСИ ЯКУНЛАНДИ»

2026 йил 14 август куни Имоми Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида ташкил этилган “Ислом маърифати, ҳадис …