Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / ГЕРМАНИЯДА ИЛМИЙ СЕМИНАР ИШ БОШЛАДИ

ГЕРМАНИЯДА ИЛМИЙ СЕМИНАР ИШ БОШЛАДИ

Бугун Германиядаги Фрайбург университетида “Миллий давлатлар ва Қуръон: постсовет ҳудудида таржимонлар, ривоятлар ва мунозаралар” мавзусида халқаро илмий семинар ўз ишини бошлади.

Семинар ишида Европа Марказий Осиё ва Кавказ минтақаларидан таниқли исломшунос олим ва экспертлар билан бир қаторда Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори, тарих фанлари доктори, доцент Шовосил Зиёдов ҳам иштирок этмоқда.

 

Икки кун давом этадиган анжуманда ўзбекистонлик олим томонидан “Самарқанддаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида Қуръон тафсири таржимаси” мавзусида маъруза қилиниши кўзда тутилган.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

БАFРИКЕНГЛИК ҚАРОР ТОПГАН ЮРТДА РИВОЖЛАНИШ БЎЛАДИ

Аллоҳ таолога беадад шукрки, юртимизда юздан зиёд миллат ва элат вакиллари ўзаро ҳурмат, дўстлик ва …