Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / ҲАЖ ВА УМРА ИШЛАРИ ВАЗИРИ МАРКАЗГА ТАШРИФ БУЮРДИ

ҲАЖ ВА УМРА ИШЛАРИ ВАЗИРИ МАРКАЗГА ТАШРИФ БУЮРДИ

Бугун Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига айни кунларда мамлакатимизда бўлиб турган Саудия Арабистони Подшоҳлиги ҳаж ва умра ишлари вазири Тавфиқ бин Фавзон ар-Рабиа бошчилигидаги делегация ташриф буюрди.

Юқори мартабали меҳмонларни Марказ директори ўринбосари Отабек Муҳаммадиев ва зиёрат туризмини ривожлантириш илмий бўлими мудири Барот Амонов кутиб олди.

Делегация аъзолари Марказ ва ундаги Имом Бухорий музейи фаолияти билан яқиндан танишди. Уларга Марказда олиб борилаётган илмий тадқиқотлар ва эришилган натижалар хусусида қисқача маълумот берилди.

   

Меҳмонлар Имом Бухорий сийратига бўлган чексиз эҳтиромини билдириб, илмий жамоанинг алломалар бой маънавий меросини изчил ўрганиш ишига муваффақият тилади.

Ташриф мобайнида делегацияга Президентнинг жамоат ва диний ташкилотлар билан ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Музаффар Комилов, Ўзбекистон Республикасининг Саудия Арабистонидаги фавқулодда ва мухтор элчиси Улуғбек Мақсудов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон Ишматбеков ва бошқа мутасаддилар ҳамроҳлик қилди.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

«ЗАРАФШОН ВОҲАСИДА ТАСАВВУФ ТАЪЛИМОТИ ТАРИХИ: НАҚШБАНДИЯ, ЯССАВИЯ, КУБРОВИЯ (XV-XIX АСРЛАР)»

ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН! ✅  Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Германиянинг Гамбург университети ҳузуридаги Осиё-Африка тадқиқотлари …