Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / جواب نامه (Жавобнома)

جواب نامه (Жавобнома)

№ inv. MR 134/IV

Муаллиф. Маллиф номаълум.

Дуо ва зикр. сарнинг аввалида “Жавобнома”нинг фазилатлари ва хусусиятлари берилган. Асар Аллоҳни ёд этиш ва пайғамбар (с.а.в.)га саловот айтиш, дуо, зикр, саловотлар келтирилган бўлиб, халқ орасида жуда кўп нусхалари тарқалган асарлардан бири ҳисобланади.

Нусха тўлиқ.

Басмала (в. 103а).

Асар боши (в. 103а) :

اسناد جواب نامه روايت قيليب ترورلار رسول الله صلي الله عليه وسلم دين ايشيتيم هر كيم …

Асар сўнги (в. 106а) :

…يا ذا الجلال والاكرام برحمتك يا ارحم الرحمين

Колофон (в. 106а):

هركه خواند دعا طمع دارم زانكه من بنده كناهكارم

Настаълиқ. 4 варақ. (в. 103а-106а) ; 106б хаттотнинг сўзлари бор ; 107-110 бўш варақ ; 7 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; боб ва фасллари қизил сиёҳда ; шарқ қоғози ; курроса 12 ; матн ўлчами: 85´50 mm. ; варақ ўлчами : 124´73 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.

Муқова: яшил рангли, босма нақшли, шарқ муқоваси, турундж ва лола. Таякиси чармдан.

Қўлёзманинг ҳолати: муқовалари намдан чирий бошлаган, айрим варақларини қурт еган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА МУЗЕЙ БЎЛИМИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

العوامل المائة (Ал-авомил ал-миа)

№ inv. MR 565/VII Муаллиф. Абдулқоҳир ибн Абдураҳмон Журжоний (ваф. 471/1078 й.). Грамматика.. Ушбу асар араб …