Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / نورنامه (Нурнома)

نورنامه (Нурнома)

№ inv. MR 221

Муаллиф. Муаллиф номаълум

Дуо.Асар Муҳаммад ((с.а.в.)) билан боғлиқ бўлган ривоятлар билан бошланган. Рисола дуолар мажмуаси бўлиб, унда асосан зикр, турли дуо ва саловотлар ҳамда Қуръон каримдаги дуо оятлардан келтирилган. Оммавий халқ бу рисолани доим ўқиб ундан кенг фойдаланган.

Нусха тўлиқ эмас.

Басмала (в. 1б) .

Асар боши (в. 1б) :

الحمد لله رب العالمين والعاقبة للمتقين والصلوة والسلام على رسوله محمد وآله واصحابه اجمعين است كه چون نور حضرت محمد مصطفى …

Асар сўнги (в. 76б) :

… وبحق ابراهيم خليل الله و بحق موسى كليم الله و بحق عيسى روح الله و بحق محمد رسول الله

Библиография : КИНА № 4525-4540.

Настаълиқ. 76 варақ. (в. 1б-76б) +01а бўш варақ ; 7 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора; боб ва фасллари қизил сиёҳда ; шарқ қоғози; курроса 12 ; матн ўлчами : 85´50 mm. ; варақ ўлчами : 124´73 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.

Муқова: яшилрангли, босма нақшли, шарқ муқоваси, турундж ва лола. Таякиси чармдан.

Қўлёзманинг ҳолати: муқовалари намдан чирий бошлаган, айрим варақларини қурт еган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА МУЗЕЙ БЎЛИМИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

العوامل المائة (Ал-авомил ал-миа)

№ inv. MR 565/VII Муаллиф. Абдулқоҳир ибн Абдураҳмон Журжоний (ваф. 471/1078 й.). Грамматика.. Ушбу асар араб …