Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / الرسالة الشمسية فى قواعد المنطقية (Ар-Рисола аш-шамсия фи қаваид ал-мантиқийя)

الرسالة الشمسية فى قواعد المنطقية (Ар-Рисола аш-шамсия фи қаваид ал-мантиқийя)

№ inv. MR 149/III

Муаллиф. Нажмиддин Али ибн Умар ибн Али Қазвиний Катибий Дабирон (ваф. 675/1276 й.).

Мантиқ.. Асар мантиқ илмига оид бўлиб, унда турли хил мантиқий масалалар кўриб чиқилган. Асар Марказий Осиё мадрасаларида мантиқ илмидан дарслик сифатида ўқитилган. Кейинги давр уламолари учун мантиқ илми бўйича қимматли манба бўлиб хизмат қилган. Бу асарни бир неча нусхалари бор ва асарга бир қанча шарҳлар ёзилган.

Нусха тўлиқ эмас.

Басмала (в. 85б).

Асар боши (в. 85б) :

الحمد لله الذي ابدع نظام الوجود اخزع الاشياء بقضى الوجود انشاء بقدرته انواع  …

Асар сўнги (в. 106а) :

… افتة ايضا مشهورات وهي قضايا يحكم بها لاعتراف جميع الناس بها …

Настаълиқ.  23 варақ.  (в. 85б-106а) ; 85б  асар муқаддимаси ; 106б бўш варақ ; 17 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; боб, фаслари қизил сиёҳда ; ҳошиясида шарҳ ва тўлдирмалар бор ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами : 165´70 mm. ; варақ ўлчами : 245´140 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.

Муқова : яшил рангли, босма нақшли, шарқ муқоваси, турундж ва лола. Таякиси чармдан.

Қўлёзманинг ҳолати :  муқованинг олд қисми тушиб қолган, варақлари намдан зарарланган, қурт еган, титилиб кетган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА МУЗЕЙ БЎЛИМИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

دعاى قدح (Дуойи қадҳ)

№ inv. MR 134/I Муаллиф. Муаллифи – номаълум Дуо.Асар Аллоҳни ёд этиш ва пайғамбар (с.а.в.)га саловот …