Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / حركات الإعراب (Ҳаракот ал-эъроб)

حركات الإعراب (Ҳаракот ал-эъроб)

№ inv. MR 45/II

Муаллиф. Маҳмуд ибн Умар Замахшарий Хоразмий (ваф. 538/1144 й.).

Грамматика. Асар араб тили грамматикасига оид бўлиб, олд кўмакчиларнинг турлари ва уларнинг гапларда қўлланилиш қоидалари, феълларнинг тусланиши, исмларни мансуб (фатҳа) қилиши, кесимни эса марфуъ (бош келишик)да келтирилиши, феълларни жазм (сукун) қилиши келтирилган. Асарга бир қанча шарҳлар ёзилган.

Нусха тўлиқ.

Басмала (в. 34б).

Асар боши (в. 34б) :

حركات الاعراب تمسى الرفع و النصب و الجر و هى الحركات المختلفة التى تحدث فى الاخر الاسم بعوامل مختلفة تدخل عليه …

Асар сўнги (в. 40б) :

… و ينصب المعدود و منفردا منكرا فى غير ذلك تقول احد عشر درهما و عشرون رجلا و تسعون دينارا

Колофон (в. 40 б) :

تمت الكتاب بعون الملك الوهاب تمت تم تم

Настаълиқ. 7 варақ. (в. 34б-40б) ; 41а бўш варақ ; 13 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; боб ва фасллари қизил сиёҳда ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами : 140´60 mm. ; варақ ўлчами : 200´130 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.

Муқова : қизил рангли, босма нақшли, шарқ муқоваси, турундж ва лола. Таякиси чармдан.

Қўлёзманинг ҳолати : нусха таякисидан ажралган ва намдан зарарланган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА МУЗЕЙ БЎЛИМИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

العوامل المائة (Ал-авомил ал-миа)

№ inv. MR 565/VII Муаллиф. Абдулқоҳир ибн Абдураҳмон Журжоний (ваф. 471/1078 й.). Грамматика.. Ушбу асар араб …