Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / تصريف العزّي (Тасриф ал-иззи)

تصريف العزّي (Тасриф ал-иззи)

№ inv. MR 62/IV

Муаллиф. Иззиддин Абдулваҳҳоб ибн Иброҳим ибн Абулмаолий Хазражий Занжоний (655/1257 й.).

Грамматика.. Асар араб тили морфологиясига бағишланган. Унда сўз бўлаклари, феъл ва унинг боблари мисоллар билан келтирилиб, кенг ёритиб берилган. Мазкур асар Марказий Осиё мадрасаларида сарф илмидан бошланғич дарсликлардан бири ҳисобланган.

Нусха тўлиқ.

Басмала (в. 48б).

Асар боши (в. 48б) :

الحمد لله ربّ العالمين والعاقبة للمتقين و الصلوة والسلام على  خير خلقه محمد وآله وصحبه اجمعين اعلم انّ التصريف في اللغة التغيير وفي الصناعة تحويل الاصل الواحد الى امثلة مختلفة …

Асар сўнги (в. 57б) :

…فقلبت الهمزة ااثانية ياء كما  فى الايمان اذ اصله اءمان همزه ساكن ما قبل مكسورا بيا قلب كرديم ايمان شد

Колофон (в. 57б ) :

تمت دستم بزير خاك بخواهد شد تباه   با رى بيادكا بماند خط سياه  … از وصل بى نصيب شدم سفر تو كردى من در وطن غريب شدم

Настаълиқ. 10 варақ. (в. 48б-57б) ; 58, 60б-61а, 622 бўш варақ ; 59а-60а “Қоваиду ал-эълол” асаридан парча бор ; 61б “Мухтасар фий ҳудуд” асаридан бир саҳифа келтирилган ; 13 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; боб ва фасллари қизил сиёҳда ; ҳошиясида тўлдирмалар бор ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами : 190´90 mm. ; варақ ўлчами : 260´160 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.

Саҳҳоф ; Муҳаммад Амин.

Муқова : қизил рангли, босма нақшли, шарқ муқоваси, турундж ва лола. Таякиси чармдан.

Қўлёзманинг ҳолати : орқа муқоваси йўқ, варақлари намдан зарарланган, қурт еган, асар муқовадан ажраган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА МУЗЕЙ БЎЛИМИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

العوامل المائة (Ал-авомил ал-миа)

№ inv. MR 565/VII Муаллиф. Абдулқоҳир ибн Абдураҳмон Журжоний (ваф. 471/1078 й.). Грамматика.. Ушбу асар араб …