Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / АРАБ ДАВЛАТЛАРИ УЮШМАСИ МУТАСАДДИЛАРИ МАРКАЗДА

АРАБ ДАВЛАТЛАРИ УЮШМАСИ МУТАСАДДИЛАРИ МАРКАЗДА

Бугун Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига Араб давлатлари уюшмаси бош котиби ўринбосари Иброҳим Халил аз Завади ва уюшманинг Осиё давлатлари билан ҳамкорлик бўлими бошлиғи Муҳаммад бин Сиддиқ ташриф буюрди.

 

Мартабали меҳмонларни Марказ директори Шовосил Зиёдов ва директор ўринбосари Отабек Муҳаммадиев кутиб олди.

Делегация аъзолари Марказ музейи фаолияти ва ундаги экспонатлар, кутубхона иши ҳамда мавжуд китоб фонди билан танишди. Бўлиб ўтган қисқа мулоқотда уларга Марказда яратилган шароитлар, илмий фаолият натижасида эришилган муваффақиятлар ҳамда Араб мамлакатларидаги кўплаб илмий муассасалар билан ўрнатилган ҳамкорлик алоқаларининг айни ҳолати ҳақида атрофлича маълумот берилди.

Ташриф якунида меҳмонларга Марказ томонидан нашр этилган адабиётлар тўплами ҳадя қилинди.

Делегация аъзоларига Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари Давронбек Махсудов ҳамроҳлик қилди.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

«ЗАРАФШОН ВОҲАСИДА ТАСАВВУФ ТАЪЛИМОТИ ТАРИХИ: НАҚШБАНДИЯ, ЯССАВИЯ, КУБРОВИЯ (XV-XIX АСРЛАР)»

ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН! ✅  Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Германиянинг Гамбург университети ҳузуридаги Осиё-Африка тадқиқотлари …