Home / ХАЛҚАРО ЯНГИЛИКЛАР / ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН! 

ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН! 

Мамлакатимизда диний-маърифий соҳада олиб борилаётган ислоҳотлар мазмун-моҳиятини маҳаллий ва халқаро жамоатчилик орасида кенг тарғиб қилиш мақсадида Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази, Аҳмад Яссавий номидаги Қозоғистон-Туркия халқаро университети ва Нур-Муборак Миср ислом маданияти университети ҳузуридаги Абу Ҳанифа илмий-тадқиқот маркази ҳамкорлигида “Марказий Осиё тасаввуф тариқатларининг ижтимоий ҳаётдаги роли” мавзусида халқаро онлайн конференция ташкил қилинмоқда.

Унда Ўзбекистон, Туркия ва Қозоғистондан 20 га яқин таниқли исломшунос, диншунос олим, Ислом тарихи, санъати ва маданиятини тадқиқ қилиш маркази (IRCICA)нинг етакчи экспертлари иштирок этади.

Конференцияда Мовароуннаҳр, хусусан, бугунги Ўзбекистон ҳудудида шаклланган кубровия, хожагон, яссавия, нақшбандия каби тасаввуф тариқатлари, ислом оламида чуқур из қолдирган диний-фалсафий таълимотларнинг тафаккур ривожига қўшган ҳиссаси атрофлича ёритилади.

Конференция жорий йил 22 сентябрь куни Тошкент вақти билан соат 09.00 да бошланади.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази юртимиз ва хориждаги илмий доиралар, давлат, жамоат ва диний соҳа вакиллари, маънавий-маданий йўналишга ихтисослашган бошқа ташкилотлар тадқиқотчиларини халқаро конференцияга таклиф этади.

Онлайн конференцияда қуйидаги ZOOM видеоконференция дастури орқали қатнашиш мумкин:

https://us02web.zoom.us/j/5258436902?pwd=bGJEODVUWTRJVnpIUG9Jeit1UHhpZz09

Семинар идентификатори: 525 843 6902
Пароль: 12345

Имом Бухорий халқаро илмийтадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Тарғибот тадбирлари бошланди

Ўтаётган ҳафтада Самарқанд вилоятидаги маҳалла ва таълим муассасаларида “Жаҳолатга қарши – маърифат” шиори остида кенг …