Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / ХАЛҚАРО СТИПЕНДИЯ СОВРИНДОРИ ИЛМИЙ ИШИ ТАҚДИМОТИНИ ЎТКАЗДИ

ХАЛҚАРО СТИПЕНДИЯ СОВРИНДОРИ ИЛМИЙ ИШИ ТАҚДИМОТИНИ ЎТКАЗДИ

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг Имом Бухорий номидаги халқаро стипендияси совриндори Нурул Ҳафизаҳ Муҳаммад Нур Марказда олиб бораётган илмий тадқиқотларининг дастлабки натижалари тақдимотини ўтказди.

Тақдимот аввалида Малайзия ислом цивилизацияси институти доценти Марказда яратилган шароит ҳамда илмий изланишлар давомида раҳбарият ва илмий ходимлар томонидан кўрсатилаётган амалий ёрдам учун миннатдорчилик изҳор қилиб, мазкур дастур мовароуннаҳрлик алломалар илмий меросини халқаро миқёсда кенг ўрганилишини ташкил этишда юксак аҳамият касб этишини таъкидлади.

Малайзиялик тадқиқотчи йиғилганларга тақдимот давомида ўзининг “Саҳиҳул Бухорий”даги замонавий илмий кашфиётлар” мавзусидаги илмий иши устида олиб бораётган изланишлари моҳияти, мақсад ва вазифалари, тадқиқот методологияси ҳамда кутилаётган натижалар хусусида батафсил маълумот берди. Олима мазкур илмий иши орқали “Саҳиҳул Бухорий”даги ҳадислар билан замонавий илмий кашфиётлар ўртасидаги ҳамоҳангликни илмий далилларга асосланган ҳолда ўрганишни мақсад қилган.

Тадқиқотчи иштирокчиларни қизиқтирган саволларига атрофлича жавоб қайтарди.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

«ЗАРАФШОН ВОҲАСИДА ТАСАВВУФ ТАЪЛИМОТИ ТАРИХИ: НАҚШБАНДИЯ, ЯССАВИЯ, КУБРОВИЯ (XV-XIX АСРЛАР)»

ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН! ✅  Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Германиянинг Гамбург университети ҳузуридаги Осиё-Африка тадқиқотлари …