Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / الرسالة (Ар-рисола)

الرسالة (Ар-рисола)

№ inv. MR 54/I

Муаллиф. Муаллифи – номаълум.

Ақоид. Ақидавий оқимлар, етмиш уч фирқа ва бошқа фирқалар ҳақидаги рисола бўлиб, унда Қуръони карим ва ҳадисларда келган далиллар асосида адашган фирқаларнинг қарашлари ёритилиб берилган.

Нусха тўлиқ.

Басмала (в.1б)

Асар боши (в. 1б) :

الحمد لله رب العالمين وصلى الله على على سيدنا محمد وعلى آله واصحابه وسلم قال الله تعالى وان هذا صراطى مستقيما فاتبعوه ولا تتبعوا السبل فتفرق بكم عن سبيله وقال رسول الله صلى الله عليه وسلم ستفرق امتى ثلاثا وسبعين فرقة اثنان وسبعون …

Асар сўнги (в. 5б) :

…  والواهمية ينكرون الرسالة ويقولون المعجزة هى السيف والمجسمية يقول ان الله تعالى جسم وهذه الفرق واشتباهها فروع يفرق انها فروع المذكور

Колофон (в.5б) :

والله اعلم بااصواب رساله

Настаълиқ. 5 варақ. (в. 1б-5б) ; + 01а  варақда форсча байтлар, +01б-06а  бўш варақ ; 17 қатор ;  мистара ; сиёҳи қора ; боб ва фасллари қизил сиёҳда ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами : 145´65 mm. ; варақ ўлчами : 270´155 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.

Саҳҳоф : Муҳаммад Шариф валади Ҳусайн 1274/1857-1858.

Муқова : яшил рангли, босма нақшли, шарқ муқоваси, турундж ва лола. Таякиси чармдан.

Қўлёзманинг ҳолати : нусха яхши сақланган, айрим варақ четларини қурт еган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА МУЗЕЙ БЎЛИМИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

دعاى قدح (Дуойи қадҳ)

№ inv. MR 134/I Муаллиф. Муаллифи – номаълум Дуо.Асар Аллоҳни ёд этиш ва пайғамбар (с.а.в.)га саловот …