Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / МАРКАЗНИНГ НАВБАТДАГИ МАТБУОТ АНЖУМАНИ ЖОНЛИ ЭФИРГА УЗАТИЛДИ

МАРКАЗНИНГ НАВБАТДАГИ МАТБУОТ АНЖУМАНИ ЖОНЛИ ЭФИРГА УЗАТИЛДИ

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан Миллий матбуот марказида Ўзбекистон Республикасининг “Имом Бухорий” орденини таъсис этиш тўғрисида”ги Қонунига шарҳ ҳамда “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили” Давлат дастури ижросига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди.

Марказ, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ва Миллий матбуот маркази ҳамкорлигида ташкил этилган анжуманда Марказ раҳбарияти ҳамда республика ОАВ ходимлари иштирок этди.

Анжуман аввалида Марказ директори Шовосил Зиёдов яқинда давлатимиз раҳбари томонидан имзоланган “Имом Бухорий” орденини таъсис этиш тўғрисида”ги Қонуннинг моҳияти тўғрисида маълумот берди.

Матбуот анжуманининг асосий қисмида 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури ижроси юзасидан Марказда жорий йилнинг 1-ярим йиллигида фаолиятнинг айрим йўналишларида амалга оширилган ишлар хусусида маълумот берилди.

Марказ бўлимлари бошлиқлари Меҳрожиддин Амонов ва Барот Амонов фаолиятнинг илмий-тадқиқотлар ҳамда халқаро алоқалар йўналишида олиб борилаётган ишлар хусусида тўхталиб ўтди.

 

Матбуот анжумани UzReport TV телеканалида ҳамда телеканалнинг Youtube ва Facebookдаги саҳифалари орқали тўғридан тўғри трансляция қилинди. Ушбу билан анжуманни онлайн тарзда кузатиб бориш ҳамда савол, мурожаат, ариза ёки шикоятларни Миллий матбуот марказининг телеграмм ижтимоий тармоғидаги саҳифаси орқали йўллаш имконияти яратилди.

Анжуман сўнгида онлайн кузатувчилар, ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари ва матбуот соҳаси вакилларини қизиқтирган саволларига жавоблар берилди.

Имом Бухорий халқаро илмийтадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Ҳашар уюшқоқлик билан ўтди

Халқимизга хос гўзал урф-одат, анъана ва қадриятларимиз орасида ҳашар бирдамлик, ҳамжиҳатлик рамзини ифодалайди. У туфайли …