Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / الرسالة الشمسية فى قواعد المنطقية (Ар-Рисола аш-шамсия фи қаваид ал-мантиқийя)

الرسالة الشمسية فى قواعد المنطقية (Ар-Рисола аш-шамсия фи қаваид ал-мантиқийя)

№ inv. MR 108/IV

Муаллиф. Нажмиддин Али ибн Умар ибн Али Қазвиний Катибий Дабирон (ваф. 675/1276 й.).

Мантиқ.. Асар мантиқ илмига оид бўлиб, унда турли хил мантиқий масалалар кўриб чиқилган. Асар Марказий Осиё мадрасаларида мантиқ илмидан дарслик сифатида ўқитилган. Кейинги давр уламолари учун мантиқ илми бўйича қимматли манба бўлиб хизмат қилган. Бу асарни бир неча нусхалари бор ва асарга бир қанча шарҳлар ёзилган.

Нусха тўлиқ эмас.

Басмала (в. 70б).

Асар боши (в. 70б) :

و لما اشار الى من سعد يلطف الحق و الدين تحرير كتاب كذا وكذ ا …

Асар сўнги (в. 84а) :

… كوضع الطبيعه مقام الكلية كقولنا كل انسان حيوان و الحيوان …

Китоб соҳиби (Муқовада): Мулло Эрмуҳаммад Пешқўрғоний.

Настаълиқ. 15 варақ (в. 70б-84а( ; 84б-85 хаттот машқи ; 86а-90а Навоий ғазаллари бор ; 91б Зайд ҳақида форсча маълумот бор; 90б, 92а бўш варақ ; 21 қатор ; мистара; пойгир ; сиёҳи қора ; боб, фасллари, қизил сиёҳда ; ҳошиясида шарҳ ва тўлдирмалар бор ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами : 160´85 mm.; варақ ўлчами : 250´140 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.

Муқова : яшил рангли, босма нақшли, шарқ муқоваси, турундж ва лола. Таякиси чармдан.

Қўлёзманинг ҳолати : нусха муқовадан ажраган ва варақлари намдан зарарланган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА МУЗЕЙ БЎЛИМИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

العوامل المائة (Ал-авомил ал-миа)

№ inv. MR 565/VII Муаллиф. Абдулқоҳир ибн Абдураҳмон Журжоний (ваф. 471/1078 й.). Грамматика.. Ушбу асар араб …