Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / ТАДҚИҚОТЧИЛАРИМИЗ АНҚАРАДА ХОЖИ БАЙРАМ ВАЛИ УНИВЕРСИТЕТИДА БЎЛИШДИ

ТАДҚИҚОТЧИЛАРИМИЗ АНҚАРАДА ХОЖИ БАЙРАМ ВАЛИ УНИВЕРСИТЕТИДА БЎЛИШДИ

Аввал хабар қилганимиздек, Имом Бухорий, Имом Мотуридий ва Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказлари бир гуруҳ илмий ходимлари айни кунларда Туркияда малака ошириш дастурида иштирок этишмоқда.

Куни кеча тадқиқотчилар Анқарадаги Хожи Байрам Вали университети Ислом илмлари факультетида бўлишиб, факультет декани, профессор, доктор Хасан Айик билан учрашди.

Мулоқот чоғида меҳмонларга факультетда олиб борилаётган илмий ишлар салмоғи, йўналишлари ҳамда таълим жараёнлари ҳақида маълумотлар берилди.

Юртимиз тадқиқотчилари ўз навбатида мамлакатимизда илмий фаолият ва диний маърифат соҳаларига қаратилаётган эътибор ҳамда олиб борилаётган ислоҳотлар самаралари хусусида сўзлаб беришди.

Доктор Ҳасан Айик Ўзбекистонда дунё тамаддунига беназир ҳисса қўшган, жаҳон тарихи тараққиётида чуқур из қолдирган, ислом илмлари ривожида муносиб ўрин тутган Имом Бухорий, Имом Мотуридий ва Имом Термизий номларига атаб халқаро илмий-тадқиқотлар марказлари барпо этилишида ҳикмат борлигини алоҳида эътироф этди ва “Мазкур алломалар номи ҳамда фазли ила юртингиз албатта тараққий топиб, барча соҳаларда зафар қозонишига ишонамиз”, дея таъкидлади.

Тадқиқотчиларимизнинг малака ошириш дастури давом этмоқда.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Тарғибот тадбирлари бошланди

Ўтаётган ҳафтада Самарқанд вилоятидаги маҳалла ва таълим муассасаларида “Жаҳолатга қарши – маърифат” шиори остида кенг …