Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / شرح بدان (Шарҳу бидон)

شرح بدان (Шарҳу бидон)

№ inv. MR 45/VIII

Муаллиф. муаллиф номаълум.

Грамматика. Асар Баҳоуддин Муҳаммад ибн Ҳусайн Амилий (1030/1621 й.) нинг араб тили морфологиясига оид “Бидон” асарига шарҳ бўлиб, Унда сўз бўлаклари, феъл ва унинг боблари мисоллар билан келтирилиб, кенг ёритиб берилган.

Нусха тўлиқ.

Басмала (в. 84а).

Асар боши (в. 84а) :

بدان اسعدك الله فى الدارين بدان اى مبتدى … نمندكر داينده است تر الله تعالى …

Асар сўнги (в. 87а) :

… فعل ثقيل است خماسى نيز ثقيل فعل اكر خماسى ميند ثقل در ثقل ميند ثقل در ثقل را عربان دراست نداشتند

Колофон(в. 87а) :

تمت تمت تمت

Настаълиқ. 4 варақ (в. 84а-87а) ; 87б-88 грамматикага оид маълумот бор ; 13 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; боб, фасллари, қизил сиёҳда ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами : 140´60 mm. варақ ўлчами : 200´120 mm. варақлар шарқона рақамланмаган.

Муқова: қизил рангли, босма нақшли, шарқ муқоваси, турундж ва лола, таякиси чармдан.

Қўлёзманинг ҳолати: муқоваси таякисидан ажраган, яхши сақланган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА МУЗЕЙ БЎЛИМИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

چند بيت [نظم] بر قواعد قرا (Чанд байт [назм] бар қавоиди қурра)

№ inv. MR 249/III Муаллифи. Охунд Мулло Зоҳид Бухорий (ваф. 1101/1689-1690 й.). Тажвид қоидалари – (идғом, …