Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / صرف بهائى (Сарфи Баҳоий)

صرف بهائى (Сарфи Баҳоий)

صرف بهائى (بدان)
Сарфи Баҳоий (= Бидон)

№ inv. MR 232/VI

Муаллиф. Баҳоуддин Муҳаммад ибн Ҳусайн Амилий (1030/1621 й.).

Грамматика. Асар Ибн Ҳожибнинг “Муқаддимат ал-кофия фи илм ан-наҳв” мажмуа асари ҳисобланиб, Баҳауддин Муҳаммад ибн Ҳусайн Амилий асарнинг “Бидон” бўлимини форс тилида араб тили грамматика мавзуларини ёритиб берган.

Нусха тўлиқ.

Басмала (в. 50б).

Асар боши (в. 50б) :

بدان اسعدك الله فى الدارين كه كلمات عرب  برسه قسم است اسم است فعل است حرف همچون رجل فعل همچون ضرب حرف…..

Асар сўнги (в. 66а) :

… ترصيغه تثنية مؤنث اسم تفضيل ضربات همه زناني زننده صيغة جمع مؤنث اسم تفضيل

Колофон (в. 66а) :

تمت الكتاب بعون الملك الوهاب

Настаълиқ. 17 варақ. (в. 50б-66а) ; 66б-67а бўш варақ ; 9 қатор ;  мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; боб ва фасллари қизил сиёҳда ; матнлар қизил рамкага олинган, ҳошиясида шарҳ ва тўлдирмалар бор ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами : 140´70 mm. ; варақ ўлчами : 210´130 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.

Муқова : муқоваси йўқ, таякиси чармдан.

Қўлёзманинг ҳолати : нусха варақлари титилиб кетган, яхши сақланган

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА МУЗЕЙ БЎЛИМИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

العوامل المائة (Ал-авомил ал-миа)

№ inv. MR 565/VII Муаллиф. Абдулқоҳир ибн Абдураҳмон Журжоний (ваф. 471/1078 й.). Грамматика.. Ушбу асар араб …