Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / الكافية فى النحو Ал-кофия фи ан-наҳв

الكافية فى النحو Ал-кофия фи ан-наҳв

№ inv. MR 106/I

Муаллиф. Жамолиддин Абу Умар ибн Абу Бакр ибн Ҳожиб (ваф. тахм. 646/1249 й.).

Грамматика. Асар араб тили грамматикасига бағишланган бўлиб, унда араб тилидаги гап, сўз бўлаклари, эга ва кесим муносабати, олмошлар, сифат ва сифатдошлар, келишиклар, феъл ва юкламалар ҳақида батафсил маълумотлар берилади. Мазкур асар ўрта аср мадрасаларида наҳв фанидан асосий дарсликлардан бири ҳисобланган. Шарқ ва Ғарб кутубхоналарида асарнинг жуда кўп қўлёзма ва тошбосма нусхалари мавжуд.

Нусха тўлиқ.

 Басмала (в. 1б).

Асар боши (в. 1б) :

الكلمة لفظ وضع لمعنى مفرد و هى اسم و فعل و حرف لانها اما ان تدل على معنى فى نفسها اولا...

 Асар сўнги (в. 41б) :

   … والمخففة يحذف للساكنين وفى الوقف فيرد  ما حذف والمفتوح ما قبل ما تقلب الفا 

 Колофон (в. 41б) : تمت الكتاب بعون ملك الوهاب سنة ه ۱٢۴٩ تمت في روز دوشنبه                 

 Кўчирилган сана (в. 41б) : 1249/1833 й.  душанба куни.

 Настаълиқ. 42 варақ. (в. 1б-41б) ; +1-3а  араб ва форсча дуолар,  42б хаттот машқи ; 15 қатор ;  мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; боб ва фасллари қизил сиёҳда ; ҳошиясида шарҳ ва тўлдирмалар бор ; асарни боши ва 36 варағида нақши бир хил ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами : 160´70 mm. ; варақ ўлчами : 235´135 mm. ; варақлар шарқона рақамланган.

 Муқова :  оч қизил рангли, босма нақшли, шарқ муқоваси, турундж ва лола. Таякиси чармдан.  

 Қўлёзманинг ҳолати : муқовалари намдан зарарланиб, чириган, варақлари  таякисидан ажралиб кетган, қурт еган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА МУЗЕЙ БЎЛИМИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

چهل بيت در بيان مخارج (Чиҳл байт дар баёни махориж)

№ inv. MR 565/II Муаллиф. Охунд Мулло Зоҳид (ваф. 1101/1689-1690 й.). Тажвид қоидалари – идғом, изҳор, …