Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / مطالب المصلي (فقه كيدانى) Матолиб ал-мусолли (= Фиқҳ ал-Кайдоний)

مطالب المصلي (فقه كيدانى) Матолиб ал-мусолли (= Фиқҳ ал-Кайдоний)

№ inv. MR 98/II

Муаллиф. Лутфуллоҳ Насафий ал-Фозил  ал-Кайдоний (ваф. 750/1349 й.).

Фиқҳ. Асар ўз даврида Марказий Осиё ҳудудида муҳим фиқҳий асарлардан бири ҳисобланган. Ҳажм жиҳатидан кичик бўлсада, унда фиқҳ илмига ва шаръий масалаларга бағишланган. Асар Марказий Осиё мадрасаларида ўзоқ вақт давомида дарслик сифатида фойдаланилган.

Нусха тўлиқ.

 Басмала (в. 194б).

Асар боши (в. 194б) : 

الحمد لله رب العالمين والعاقبة للمتقين و الصلاة و السلام على رسوله محمد وعلى آله وأصحابه اجمعين اعلم ان العبد مبتلا بين ان يطيع الله تعالى فيثاب…

 Асар сўнгги (в. 207а) :

…من الفريض بلا عذر ولو ترى فوتة بدون الاختيار والتعمدا الحدث

 Настаълиқ. 12 варақ. (в. 194б-207а) ; 207б варақда бўш варақ ; 7 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; боб ва фасллари қизил сиёҳда ; ҳошиясида шарҳлар бор ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами : 135´60 mm. ; варақ ўлчами : 250´150 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.

 Муқова : яшил рангли, босма нақшли, шарқ муқоваси, турундж ва лола. Таякиси чармдан. 

 Қўлёзманинг ҳолати : варақлари намдан зарарланган, титилиб кетган, муқоваси чирий бошлаган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА МУЗЕЙ БЎЛИМИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

تصريف العزّي Тасриф ал-иззи

№ inv. MR 232/IV Муаллиф. Иззиддин Абдулваҳҳоб ибн Иброҳим ибн Абулмаолий Хазражий Занжоний (655/1257 й.). …