Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / النقاية (مختصر الوقاية فى مسائل الهداية) Ан-Ниқоя, (= Мухтасар ал-виқоя фи масоил ал-ҳидоя)

النقاية (مختصر الوقاية فى مسائل الهداية) Ан-Ниқоя, (= Мухтасар ал-виқоя фи масоил ал-ҳидоя)

№ inv. MR 102

Муаллиф. Убайдуллоҳ ибн Масъуд Садр аш-Шариъа ас-Сани ал-Маҳбубий (ваф. 747/1346 й.).

Фиқҳ. Мазкур асар Маҳмуд ибн Убайдуллоҳ ибн Аҳмад ал-Маҳбуб Садр аш-Шариъа ал-Аввал (ваф. 680/1281 й.)нинг “Виқоя фи масоил ал-ҳидоя” асарига ёзилган мухтасар асаридир. Асар бутун ислом оламида машҳур бўлиб, ислом динининг шариат аҳком, фиқҳий масалаларига бағишланган. “Китоб ат-таҳора” (“Таҳорат китоби”)дан бошланиб, “Китоб ал-ахрас”да тугаган. Асардан Марказий Осиё мадрасаларида фиқҳ илми бўйича дарслик сифатида кенг фойдаланилган.

Нусха тўлиқ эмас.

 Асар боши (в. 1а) :

 …رزقه الله تعالي خير الدارين يقول قد الف جدات واستاذى مولانا الاعظم سلطان العلماء العالم ومولى الربانى والعالم الصمد انى برهان الشرعية والخق والدين …  

 Асар сўнгги (в.  159а) :

    … وقالوا فى معتقل اللسان انا امتد ذلك وعلم اشاراته فكذا وفى غنم مذبوحت  فيها ميتته هى اقل تحرى واكل فى  الاختيار والله اعلم  بالصواب                                                                                     

 Колофон (в. 159а) :

   تمت هذه النسخة الشريفة الميمونة مسمى بمختصر وقايه على يد الضعيف النحيف راجى الى رحمت البارى باباجان يامى غفرالله تعالى له ولو الديه ولاستاذه ولمن له حق عليه ولجميع المؤمنين والمؤمنات والمسلمين والمسليمات وصلى الله على خير خلقه محمد وآله واصحابه اجمين برحمتك يا الرحم الرحمين ١٢٧٨

 Кўчирилган сана (в. 159а): 1278/1861 й

Хаттот (в. 159а) : Бобожон Ёмий

 Настаълиқ. 159 варақ. (в. 1а-159а) ; 159б-164 бўш варақ ; 9 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; боб ва фасллари қизил сиёҳда ; ҳошиясида шарҳ ва тўлдирмалар бор ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами : 140´60 mm. ; варақ ўлчами : 250´150 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.

 Муқова : малла рангли, босма нақшли, шарқ муқоваси, турундж ва лола. Таякиси чармдан.   

 Қўлёзманинг ҳолати : олд муқоваси йўқ, айрим варақлари намдан зарарланиб, чирий бошлаган, қурт еган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА МУЗЕЙ БЎЛИМИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

چهل بيت در بيان مخارج (Чиҳл байт дар баёни махориж)

№ inv. MR 565/II Муаллиф. Охунд Мулло Зоҳид (ваф. 1101/1689-1690 й.). Тажвид қоидалари – идғом, изҳор, …