Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / МАРКАЗДА ХАЛҚАРО ИЛМИЙ ҲАМЖАМИЯТНИНГ ЙИРИК ВАКИЛЛАРИ МЕҲМОН БЎЛДИ

МАРКАЗДА ХАЛҚАРО ИЛМИЙ ҲАМЖАМИЯТНИНГ ЙИРИК ВАКИЛЛАРИ МЕҲМОН БЎЛДИ

Бугун Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига:

– «Ал-Азҳар» университетининг мударриси ҳамда Қоҳирадаги «Машъал» масжидининг имоми  Абдуллоҳ Шаълан Ҳусайн;

 

– Француз шарқшуноси, Франция Миллий кутубхонасининг Шарқ коллекциясидаги форсча қўлёзмалар бўйича етук мутахассис, Фаробий номидаги халқаро мукофот совриндори Френсис Ричард;

 

–  Австрия Фанлар академияси Эроншунослик институти директори, Вена университетининг Эроншунослик кафедраси профессори, доктор Флориан Шварц келди.

 

Нуфузли меҳмонларни Марказ директори Шовосил Зиёдов, директор ўринбосари Отабек Муҳаммадиев ва бошқа илмий ходимлар қарши олди. Олимлар музей фаолияти, кутубхона иши ҳамда илмий тадқиқотлар олиб бориш учун яратилган шароитлар билан яқиндан таништирилди.

Ўтказилган қисқа мулоқот чоғида меҳмонларга илмий фаолиятда эришилган натижалар ва айни пайтда амалга оширилаётган лойиҳалар тўғрисида маълумот берилди. Хорижлик тадқиқотчилар ўз навбатида Марказнинг ташкил этилишини Шарқ алломалари илмий меросини чуқурроқ ўрганиш ва кенг тарғиб қилиш орқали мамлакат илмий салоҳиятини янада ошириш учун қўйилган муҳим қадам сифатида баҳолаб, аждодларимизнинг бебаҳо маънавий хазинасини келажак авлодга тўлалигича етказишда илмий ва амалий жиҳатдан кўмак беришга доим тайёр эканликларини билдиришди.

Меҳмонлар билан улар фаолият юритаётган илмий муассасалар билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатишга оид музокаралар жараёнини бошлашга келишиб олинди.

Ташриф якунида меҳмонларга Марказ томонидан нашр этилган адабиётлар тўплами ҳадя этилди. Халқаро илмий ҳамжамият вакиллари Марказ фахрий меҳмонлар китобига дастхат ёзиб қолдирди.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Тарғибот тадбирлари бошланди

Ўтаётган ҳафтада Самарқанд вилоятидаги маҳалла ва таълим муассасаларида “Жаҳолатга қарши – маърифат” шиори остида кенг …