Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / حاشية على شرح التفتازانى على عقائد النسفى Ҳошияту ала шарҳи ат-Тафтазоний ала ақоид ан-Насафий

حاشية على شرح التفتازانى على عقائد النسفى Ҳошияту ала шарҳи ат-Тафтазоний ала ақоид ан-Насафий

№  inv. MR 65

Муаллиф. Мавлавий Аҳмад, Аҳмад Жундий (ваф. 1003/1594-95).

Ақоид. Асар “Шарҳ ақоид ан-Насафий” асарига ёзилган ҳошиядир. Асар мусулмонларнинг эътиқоди, Аллоҳнинг борлиги, қабр, жаннат, дузах ва шу каби ақидавий масаларни ўз ичига олади. Шарҳ энг машҳур шарҳлардан бири деб тан олиниб, мадрасаларда дарслик сифатида кенг кўламда фойдаланилган.

Нусха тўлиқ эмас.

 Басмала (в. 1б).

Асар боши (в. 1б) : 

 قال الشارح الحمد الله اردف التسمية  بالتحميد لان الفعل لا يتم ولا يعتد به شرعا ما لم يبدأ بهما …

 Асар сўнги (в. 120б) :

… لان امكان الشئ ذاتى متعلق على شئ ذاتى غير متعلق على غيره …

Насталиқ. 120 варақ. (в. 1б-120б) ; 15 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; боб ва фасллари қизил сиёҳда ; ҳошиясида шарҳ ва тўлдирмалар бор ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами: 165´80 mm. ; варақ ўлчами : 204´132 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.

Муқова : яшил рангли, босма нақшли, шарқ муқоваси, турундж. Таякиси чармдан. 

Қўлёзманинг ҳолати : нусха муқовадан ажралиб, варақлари намдан зарарланиб, ёпишиб қолган, қурт еган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА МУЗЕЙ БЎЛИМИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

العوامل المائة (Ал-авомил ал-миа)

№ inv. MR 565/VII Муаллиф. Абдулқоҳир ибн Абдураҳмон Журжоний (ваф. 471/1078 й.). Грамматика.. Ушбу асар араб …