Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / الهداية فى شرح البداية Ал-Ҳидоя фи шарҳ ал-бидоя

الهداية فى شرح البداية Ал-Ҳидоя фи шарҳ ал-бидоя

№ inv. MR 122

Муаллиф. Бурҳониддин Али ибн Абу Бакр ибн Абдужалил Фарғоний Марғиноний (ваф. 1197/1178 й.).

Фиқҳ. Асар ислом оламидаги Ҳанафий мазҳаби фиқҳ фанига оид энг машҳур манбалардан бири ҳисобланади. Муҳим илмий аҳамиятга эга эканлиги боис, унга жуда кўплаб шарҳ ва ҳошиялар ёзилган. Асардан Марказий Осиё мадрасаларида фиқҳ илми бўйича дарслик сифатида кенг фойдаланилган.  Ушбу асар “китобул буйуъ”дан бошланиб, китоб “китобул хуноса”да тугаган.

Нусха тўлиқ эмас.

 Басмала (в. 1б).

Асар боши (в. 1б) : 

كتاب البيوع قال البيع ينعقد بالاجاب والقبول اذا كان بفطى الماضى مثل ان تقول احدهما

 Асар сўнги (в. 211а) :

…فصاع فى هذه واستحق العبد ضمن والوصى لانه هو العقد فيكون العهدة عليه وهذه عهدة لان المشترى...                                                                               

 Настаълиқ. 211 варақ. (в. 1б-211а) ; + 01а-211б  бўш варақ ; 21 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; боб ва фасллари қизил сиёҳда ; шарҳ ва тўлдирмалар бор ; матн қизил рамка ичига олинган ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами : 215´155 мм. ; варақ ўлчами : 300´265 мм. ; варақлар шарқона рақамланмаган.

Муқова : малла рангли, чарм муқова таъмирланган.

 Қўлёзманинг ҳолати : нусха яхши сақланган, варақлари намдан зарарланган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА МУЗЕЙ БЎЛИМИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

العوامل المائة (Ал-авомил ал-миа)

№ inv. MR 565/VII Муаллиф. Абдулқоҳир ибн Абдураҳмон Журжоний (ваф. 471/1078 й.). Грамматика.. Ушбу асар араб …