Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / النقاية (مختصر الوقاية فى مسائل الهداية) Ан-Ниқоя, (= Мухтасар ал-виқоя фи масоил ал-ҳидоя)

النقاية (مختصر الوقاية فى مسائل الهداية) Ан-Ниқоя, (= Мухтасар ал-виқоя фи масоил ал-ҳидоя)

№ inv. MR 6/II

Муаллиф. Убайдуллоҳ ибн Масъуд Садр аш-Шариъа ас-Сани ал-Маҳбубий (ваф. 747/1346 й.).

Фиқҳ. Мазкур асар Маҳмуд ибн Убайдуллоҳ ибн Аҳмад ал-Маҳбуб Садр аш-Шариъа ал-Аввал (ваф. 680/1281 й.)нинг “Виқоя фи масоил ал-ҳидоя” асарига ёзилган мухтасар асаридир. Асар бутун ислом оламида машҳур бўлиб, ислом динининг шариат аҳком, фиқҳий масалаларига бағишланган. “Китоб ат-таҳора” (“Таҳорат китоби”)дан бошланиб, “Китоб ал-ахрас”да тугаган. Асардан Марказий Осиё мадрасаларида фиқҳ илми бўйича дарслик сифатида кенг фойдаланилган.

Нусха тўлиқ. 

Басмала (в. 17б).

Асар боши (в. 17б) : 

الحمد لله رافع اعلام الشريعة الغراء جاعلها شجرة اصلها ثابت و فى عها فى السماء و الصلاة و السلام على رسوله محمد …

 Асар сўнги (в. 242б) :

… وعلم اشارته فكذا و فى غنم مذبوحة فيها ميتة هى اقل تحرى واكل فى الاختيار

 Колофон  (в. 242б) :

 تمت الكتاب بعون ملك وهاب يا فاتحة   فاتحة … و الله اعلم بالصواب سنة ١٢٩٢     

Кўчирилган сана (в. 242б) : 1292/1875 й. 

Настаълиқ. 227 варақ. (в. 17б-242б) ; 88 бўш варақ ; 243 дуо ва хаттот машқлари бор ; 7 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; боб ва фасллари қизил сиёҳда ; асосий матн орасида араб, форс тилида шарҳ ва тўлдирмалар бор ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами : 140´55 mm. ; варақ ўлчами : 240´140 mm. ; варақлар шарқона рақамланган.  

 Муқова : яшил, қизил рангли, босма нақшли, шарқ муқоваси, турундж ва лола. Таякиси чармдан.

 Қўлёзманинг ҳолати : муқова ва варақларининг чет қисмлари намдан зарарланиб, ёпишиб қолган, чириган.

Check Also

تصريف العزّي Тасриф ал-иззи

№ inv. MR 232/IV Муаллиф. Иззиддин Абдулваҳҳоб ибн Иброҳим ибн Абулмаолий Хазражий Занжоний (655/1257 й.). …