Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / چند بيت [نظم] بر قواعد قرا Чанд байт [назм] бар қавоиди қурра

چند بيت [نظم] بر قواعد قرا Чанд байт [назм] бар қавоиди қурра

№ inv. MR 217/VIII

Муаллиф. Охунд Мулло Зоҳид Бухорий (ваф. 1101/1689-1690 й.).

Тажвид қоидалари – (идғом, изҳор, вақф қоидалари, истеъло ҳарфлари, (Осим, Нофеъ, Кисоий ва Ибн Омир қироатлари) ва Қуръондан оятлар келтирилган. Асар назмий бўлиб, ҳарфларнинг махражи шеърий услубда тушунтирилган.

Нусха тўлиқ эмас.

Басмала (в. 72а).

Асар боши (в. 72а) :

بعد حمد ثنا ومدح خدا           نعت پيغمبر دليل هدا

بشنو اين چند بيت تاكردى      مطلع بر قواعد قرا  …

 Асар сўнги (в. 72б) :

… عبس تبت ويل … سجدة رعد سبحان است   علق حج ليك اولى نمل …

 Настаълиқ. 1 варақ. (в. 72а-72б) ; 21 қатор ;  мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; шарқ қоғози ; курраса 8 ; матн ўлчами : 185´90 mm. ; варақ ўлчами : 250´150 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.

 Муқова : малла рангли, босма нақшли, шарқ муқоваси, турундж ва лола. Таякиси чармдан. 

 Қўлёзманинг ҳолати :  муқова ва варақлари намдан зарарланган, варақларини қурт еган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА МУЗЕЙ БЎЛИМИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

العوامل المائة (Ал-авомил ал-миа)

№ inv. MR 565/VII Муаллиф. Абдулқоҳир ибн Абдураҳмон Журжоний (ваф. 471/1078 й.). Грамматика.. Ушбу асар араб …