Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / شرح عقائد النسفى Шарҳ ақоид ал-Насафий(Шарҳ ал-мухтасар ал-мусамма би-л-ақоид ли-Нажмиддин ал-Насафий)

شرح عقائد النسفى Шарҳ ақоид ал-Насафий(Шарҳ ал-мухтасар ал-мусамма би-л-ақоид ли-Нажмиддин ал-Насафий)

№  inv. MR 121/I

Муаллиф. Саъдуддин Масъуд ибн Умар Тафтазоний (ваф. 791/1389 й.)

Ақоид. Нажмуддин Абу Ҳафс Умар ибн Муҳаммад Насафий (ваф. 537/1142 й.)нинг “Ақоид ан-Насафий” асарига шарҳ ёзган бўлиб, у мусулмонларнинг диний эътиқоди, Аллоҳнинг борлиги ва бирлигини, Қуръони каримнинг тавсифларини баён этувчи мажмуа ҳисобланади. Амир Темур ҳукмронлиги даврида машҳур калом илми олимларидан бири бўлган, Саъдуддин Масъуд ибн Умар Тафтазоний ушбу шарҳни 768/1367 йил апрель ойида Хоразмда кўчирган. Шарҳ машҳур шарҳлардан бири деб тан олиниб, мадрасаларда дарслик сифатида кенг кўламда фойдаланилган.

Нусха тўлиқ эмас.

 Асар боши (в. 1а) : 

 …والمحدث للعالم هو الله تعالى أي الذات الواجب الوجود الذى يكون وجوده من ذاته ولا يحتاج إلى شىء أصلاً إذ لو كان جائز الوجود لكان من جملة العالم …

 Асар сўнги (в. 68б) :

… والابرص واحياء الموتى فالترقى والعلو انما هو في امر التجرد واظهار الاثار القوية لا فى مطلق الشرف والكمال فلا دلالة على افضلية الملائكة

 Колофон (в. 68б) :      والله اعلم بالصواب                                                                       

 Настаълиқ. 68 варақ. (в. 1а-68б) ; + 01 варақда мантиқга оид маълумот бор ; 69а бўш варақ ; 15 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; боб ва фасллари қизил сиёҳда ; ҳошиясида шарҳ ва тўлдирмалар бор ;  шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами : 150´55 мм. ; варақ ўлчами : 245´145 мм. ;  варақлар шарқона рақамланмаган.

 Муқова : йўқ.

Муҳр (в. 69а) :  Солиҳ Ҳожи Сулаймонбек муҳри.

 Қўлёзманинг  ҳолати : муқоваси йўқ, варақлари титилиб кетган, намдан зарарланган, қурт еган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА МУЗЕЙ БЎЛИМИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

العوامل المائة (Ал-авомил ал-миа)

№ inv. MR 565/VII Муаллиф. Абдулқоҳир ибн Абдураҳмон Журжоний (ваф. 471/1078 й.). Грамматика.. Ушбу асар араб …