Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / ОКСФОРД ТАДҚИҚОТЧИСИ МАРКАЗДА БЎЛДИ

ОКСФОРД ТАДҚИҚОТЧИСИ МАРКАЗДА БЎЛДИ

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига Буюк Британиядаги Оксфорд Ислом тадқиқотлари маркази докторанти Бенжамин Шаркей келди.

Тадқиқотчи “Марказий Осиё минтақасининг Ўрта асрлардаги тарихи” мавзуси доирасида докторлик диссертацияси устида иш олиб бораётган бўлиб, Ўзбекистонга ташрифидан мақсад тадқиқот объектларини ўрганиш, мавжуд маданий мерос ёдгорликларини кўздан кечириш ҳамда тарихий манбаларни тадқиқ этишдан иборат.

Меҳмон Марказ бўлим бошлиғи Йўлдошхон Исаев ҳамроҳлигида музей ҳамда кутубхона фаолияти билан танишиб, илмий ходимлар ҳамда халқаро стипендия совриндорлари билан мулоқотда бўлди.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Халқ дипломатияси ва глобал ҳамжиҳатлик

Ўтган ҳафта Тошкентда ШҲТ Халқ дипломатияси маркази, Барқарор ривожланиш маркази ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси …