Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / ХАЛҚАРО СТИПЕНДИЯ ҒОЛИБЛАРИНИНГ ИККИНЧИ ЖУФТЛИГИ ЕТИБ КЕЛДИ

ХАЛҚАРО СТИПЕНДИЯ ҒОЛИБЛАРИНИНГ ИККИНЧИ ЖУФТЛИГИ ЕТИБ КЕЛДИ

Имом Бухорий номидаги халқаро стипендия дастурининг навбатдаги икки нафар ғолиби – Малайзия миллий университети Ислом цивилизацияси институти ўқитувчиси Муҳаммад Ҳилми Жалил ҳамда Л.Н.Гумилев номидаги Евроосиё Миллий университети (Қозоғистон) докторанти Алмас Имангалиев илмий амалиёт ўташ мақсадида Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига етиб келди.

Стипендиатларни Марказ директори ўринбосари, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) Отабек Муҳаммадиев кутиб олиб, ходимлар иш фаолияти, илмий изланишлар учун яратилган шароитлар, музей ҳамда кутубхона иши билан яқиндан таништирди.

Муҳаммад Ҳилми Жалил Марказда “Мусулмонларнинг “Саҳиҳул Бухорий”га асосланган ўзига хослиги”, Алмас Имангалиев эса “Форобийшунослик ва тарихий таҳлил” мавзуларидаги илмий ишлари бўйича изланишлар олиб бориб, кўплаб қизиқарли маълумотлар ҳамда янги манбаларни ўрганишни мақсад қилган.

Совриндорларнинг амалиёти давомида улар ҳамда Марказ илмий ходимлари иштирокида ўзаро тажриба алмашиш ва малака ошириш мақсадларида семинар, давра суҳбатлари ҳамда маҳорат дарслари ташкил этилиши режалаштирилган.

Стипендия дастури ғолибларининг Марказдаги илмий сафари икки ой давом этади.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Тарғибот тадбирлари бошланди

Ўтаётган ҳафтада Самарқанд вилоятидаги маҳалла ва таълим муассасаларида “Жаҳолатга қарши – маърифат” шиори остида кенг …